08:24 / 08.02.2025
0

Рябков: Россия АҚШ билан "қаттиқ савдолашишга" тайёр

Рябков: Россия АҚШ билан "қаттиқ савдолашишга" тайёр
© Sputnik / Владимир Астапкович
АҚШга янги президент келгани билан биз ўзимизни унинг қучоғига ташлашга шошилмаяпмиз, Россия АҚШ билан "қаттиқ савдолашишга" тайёр, деди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков.

“Россия “жойдаги” воқеликдан ва ўзининг тарихий ва географик асосланган миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда АҚШ билан “қаттиқ савдолашиш” режимида музокаралар олиб боришга тайёр”, - деди вазир ўринбосари.

Россия президенти олдин айтганидек, биз Ғарб билан тенг ҳуқуқли ҳамкорлик қилишга интилган эдик. Лекин бизга қулоқ солишмади, эҳтимоли буни исташмади ва бизни рақиб сифатида йўқ қилишга ва мутлақ кучсизлантиришга ҳаракат қилишди.

Лекин Россия ўзини тиклай олди ва дунё геосиёсатига етакчи ўринда қайтди.

Бу, албатта, “Москвани стратегик мағлубиятга учратмоқчи бўлган” ҳамда “қоидаларга асосланган либерал-глобалистик дунё тартиби ўрнатмоқчи бўлган” Ж. Байден маъмуриятига маъқул келмади, деб изоҳ берди Рябков ўз сўзларига.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп инаугурациянинг эртаси куни Россияга ўзига хос услубда Россия билан “келишиб олишни” таклиф қилган: “Бу бемаъни урушни дарҳол тўхтатинг, акс ҳолда менда санкция киритишдан бошқа чора қолмайди!” Шундан сўнг АҚШ президенти “Украинадаги можаро осон ёки қийин йўл билан тугаши муқаррар эканини, аммо у биринчисини афзал кўришни” таъкидлаган эди.

Айни дамда Россия АҚШ томонидан Россия элчиси номзодининг тасдиқланишини кутмоқда. Бир вақтнинг ўзида Трамп маъмурияти томонидан Россияда АҚШнинг янги элчиси номзоди тайинланишини ҳам мумкин. Ҳозирги элчи Линн Трейси Байден маъмурияти томонидан тайинланган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг