13:00 / 08.02.2025
34

Трамп Байденнинг махфий маълумотлардан фойдаланишини чеклаб қўйди

Трамп Байденнинг махфий маълумотлардан фойдаланишини чеклаб қўйди
Фото: Репорт.аз
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзидан олдинги президент Жо Байденнинг махфий маълумотларга киришини чеклади. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғида ёзган, деб хабар қилмоқда Дарё нашри.

“Жо Байденнинг махфий маълумотларга киришда давом этишига ҳожат йўқ. Шунинг учун биз дарҳол Жо Байденнинг хавфсизлик бўйича рухсатини бекор қиламиз ва унинг учун ташкил қилинадиган кундалик разведка брифингларини тугатамиз”, деди Трамп.

“Байден 2021 йилда разведка ҳамжамиятига АҚШнинг 45-президентига (яъни менга) одатда собиқ президентларга бериладиган миллий хавфсизлик маълумотларига киришни рад этишни буюрганди. Махсус прокурор Роберт Хурнинг ҳисоботи шуни кўрсатдики, Байденнинг “хотираси ёмон”.

Ҳаттоки унинг хотираси яхшироқ вақтларда ҳам Байденга хавфсизлик бўйича маълумотларни ишониб бўлмасди. Мен ҳамиша миллий хавфсизлигимизни ҳимоя қиламан. Байден, сен ишдан бўшадинг! Американи яна буюк қиламиз”, деб ёзди Трамп.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг