date
views 868

Украинадаги можарога қандай тез барҳам бериш мумкин?

Украинадаги можарога қандай тез барҳам бериш мумкин?
Владимир Зеленскийнинг ўзи Украинадаги можаро қанчалик тез якунланиши мумкинлигига жавоб бериб, Киев режими АҚШ ёрдамисиз бир кун ҳам давом этмаслигини айтди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

“Менимча, Украина можаросини бир кунда ҳал қилиш мумкинлиги ҳақидаги версияларни эшитгандим. Айтганча, кўпчилик буни истеҳзо билан қабул қилишди. Аммо Зеленскийнинг ўзи бунга жавоб берди. У, шунингдек, Америка ёрдамисиз улар бир кунга ҳам боролмаслигини айтди. Бу сизга тасодифдек туюлмаяптими? Мана сизнинг саволингизга жавоб”, — деди Захарова.

Шу билан бирга, Захарова Россия музокаралар жараёнига махсус ҳарбий операция бошланишидан олдин ҳам очиқ бўлганини эслатди.

Аввалроқ The Wall Street Journal Трамп ўзининг Украина бўйича махсус вакили Кейт Келлогга 100 кун ичида Украина можаросига барҳам беришга кўрсатма бергани ҳақида хабар берган эди. Келлогг пайшанба куни можарони ҳал қилиш режасини келаси ҳафта тақдим қилмаслигини айтди ва бундай режани фақат Америка раҳбари тақдим этиши мумкинлигини таъкидлади. Шу билан бирга, у Украина можаросига фақат Трамп чек қўйиши мумкин, деган фикрни билдирди.

Россия президенти Владимир Путин Украинадаги можарони ҳал қилишдан мақсад қисқа муддатли ўт очишни тўхтатиш ва кейинчалик можарони давом эттириш мақсадида кучларни қайта тўплаш ва қайта қуроллантириш учун муҳлат бериш эмас, балки узоқ муддатли тинчлик бўлиши кераклигини таъкидлади. Ўз навбатида, Трамп Владимир Зеленский Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича битим тузишга тайёрлигини айтди, бироқ қандай шартлар остида аниқлик киритмади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинадаги можарога қандай тез барҳам бериш мумкин?