![Исроиллик раввин яҳудий давлатини араблар бошқаришини хоҳлаяпти](/uploads/posts/2025-02/45310c620d_55504.webp)
Исроиллик раввин Дов Ландо яҳудий давлати устидан араблар бошқарувини тиклашга чақирди. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабарига таяниб Дарё ёзмоқда.
Раввин ўтмишни эслаб, Исроил устидан араб ҳукмронлигини ёқлади:
“Араблар билан давлатсиз ҳам яхши яшаш мумкин. Бу ерда араблар ҳукмронлик қилса, жуда яхши бўларди; энг яхши вазият шуки, араблар ҳукмронлик қилса, улар (сионистлар)ни ҳурмат қилишади, уларга аралашмайди, мамлакатга пул олиб келишади — ахир араблар пулни яхши кўради”, деди у.
Ландога кўра, агар яҳудийлар 90 йилдан ортиқ вақт олдин қирол Файсалга тўғри бўйсунганида эди, можаро содир бўлмаган бўларди.
“Агар арабларга шундай муносабатда бўлинганида, вазият бошқача бўларди. Улар арабларни биздан нафратланишга мажбур қилишди. Ҳеч қачон дунёда арабларга нисбатан шунчалик нафрат бўлмаган. Бир кун келиб бу тўхтайди; энди уларга ишониш мумкин эмас; балки жуда катта ён беришлар қилса бўларди. Нима дейишни билмайман, сиёсий жиҳатдан ҳам билмайман, тушунмаган нарсанг ҳақида гапирмаслик керак”, дея таъкидлади раввин.
Бошқа раввин унга “Тавротни ўрганиш Исроилни араблардан асраб қолганми”, деб сўради. Нотаниш раввин “халқ ва ватанни ҳимоя қилиш” йўлида “жонини фидо қилаётган” ва ҳалок бўлаётган кўплаб ёш йигитлар ҳақида гапирди.
Ландо бунга жавобан, уларнинг (диний сионист) раввинлари “нотўғри талқин қилинган Таврот”ни ўргатгани учун бу йигитлар ҳалок бўлаётганини айтди.
“Улар Исроил халқига нафақат маънавий, балки жисмоний кулфатлар ҳам олиб келдилар”, деди у. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар