![Трамп: “Украина кун келиб Россиянинг бир қисмига айланиши мумкин”](/uploads/posts/2025-02/f5ee629642_photo_2025-02-11_11-38-45-3exfgw8o.webp)
Фото: Getty Images
АҚШ президенти Дональд Трамп келажакда “Украина Россиянинг бир қисмига айланиши мумкинлиги”ни айтди. Бу ҳақда у FoxNews телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда Дарё.
Трампдан Украинага Америка қуроллари етказиб берилиши ҳақида сўраганда, у бу саволга жавоб беришдан бош тортди. Бунинг ўрнига у Қўшма Штатлар Украинага бошқа давлатларга қараганда анча кўп ёрдам ажратаётганини адолатсизлик деб баҳолади.
"Улар ноёб металлар, нефть вагаз, шунингдек бошқа ресурслар нуқтайи назаридан ғоят қимматли ерга эга. Мен пулларимиз хавфсиз бўлишини истайман, чунки биз юзлаб миллиард доллар сарфлаяпмиз (Украинага ёрдам бериш учун). Биласизми, улар (Украина ва Россия) келишувга эришиши ҳам, эришмасликлари ҳам мумкин. Украина келажакда Россиянинг бир қисмига айланиши ёки айланмаслиги мумкин. Лекин биз унга маблағ киритганмиз ва мен уни қайтариб олмоқчиман", деди Трамп.
АҚШ президенти бу борада аллақачон Украина раҳбарияти билан гаплашганини ва “улар рози бўлганини” таъкидлади.
"АҚШ аллақачон 300 миллиард доллардан ортиқ, эҳтимол 350 миллиард доллар сармоя киритган. Европа эса — 100 миллиард. Биз икки баравар кўп маблағ ажратганмиз. Мен уларга (Украина ҳукуматига) бунинг эвазига нимадир, масалан, нодир металлар кўринишидаги эквивалентни хоҳлаётганимизни айтдим ва улар аслида бунга рози бўлишди. Шундай экан, ҳеч бўлмаганда ўзимизни аҳмоқона ҳис қилмаймиз", деб қўшимча қилди Трамп.
Хавфсизлик кафолатлари эвазига Украина ресурсларидан фойдаланиш
Трампнинг сўзларига кўра, у Зеленский билан Россия билан бўлажак тинчлик шартномасида хавфсизлик кафолатлари эвазига америкалик инвесторларга Украинадаги нодир металлар конлари ва газ конларига кириш ҳуқуқини бериш бўйича 500 миллион долларлик келишув тузмоқчи.
Ғарбга Украинада фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқини бериш ҳақида Зеленский 2024 йил кузида АҚШ президентлигига ўша пайтдаги номзодлар Дональд Трамп ва Камала Ҳаррисга тақдим этган “ғалаба режаси”да ҳам айтилган.
3 февраль куни Трамп бу вариант ҳақида яна гапира бошлади, бу Ғарб сиёсатчилари ва оммавий ахборот воситаларида катта шов-шувга сабаб бўлди. 7 февраль куни Зеленский Reuters агентлигига берган интервьюсида АҚШ Украина табиий ресурсларини ўзлаштиришда устуворликка эга бўлишини, чунки “америкаликлар ҳаммадан кўпроқ ёрдам берганини” айтди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар