12:25 / 05.11.2016
11 214

Арктикада океан тубидан сирли шовқин келмоқда

Арктикада океан тубидан сирли шовқин келмоқда

Арктиканинг Канада назорати остида бўлган қисмида океан тубидан сирли шовқин келмоқда. Мутахассислар бунинг нима эканлигини ва унинг сабабларини айта олишмаяпти, деб хабар бермоқда Kun.uz сайти.

Канадалик журналистларнинг маълумотларига кўра, товуш Канаданинг қитъадаги қисмидан 120 км узоқликда жойлашган Фьюри-энд-Хекл бўғозидан келмоқда. Шовқин узоқ вақтдан бери янграмоқда ва бу ҳудуддаги балиқ ва жонзотларни ҳуркитмоқда, деб айтилди хабарда.

"Бу жой ёз мавсумидаги асосий ов жойларидан ҳисобланади. Бироқ бу ёзда бу ерда деярли ҳеч қандай ўлжа бўлмади", деб айтди маҳаллий қонунчилик йиғилиши аъзоси.

CBC News’нинг қўшимча қилишича, сирли шовқинга биринчи бўлиб маҳаллий аҳоли эътибор қаратган. Улар бу ҳақда миллий хавфсизлик департаментига хабар беришган. Энди бу шовқиннинг келиб чиқишини аниқлаш билан Канада қуролли кучлари шуғулланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Арктикада океан тубидан сирли шовқин келмоқда