6 760
Қозоғистон мансабдор шахсларнинг компьютерларига хакерлик ҳужуми уюштирган шахсларни Нью-Йорк судига топширди
Қозоғистон ҳукумати ўз компьютерларига ноқонуний равишда кириб, улардаги мансабдор шахсларнинг махфий электрон ёзишмаларини ўғирлаб, уларни чоп этган номаълум хакерлар устидан Нью-Йоркнинг Манхэттен туманида судига даъво аризаси топширди. Бу ҳақда 12 март куни Bloomberg агентлиги хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, минглаб хатлар, шу жумладан, Қозоғистон бош прокурори ўринбосари Андрей Кравченко ва Адлия вазирлигининг масъул котиби Марат Бекетаевнинг Нью-Йоркда жойлашган Curtis Mallet-Prevost Colt & Mosle LLP юридик идорасига юборган хатлари тарқатиб юборилган. Таъкидланишича, ушбу фирманинг адвокатлари Қозоғистон ҳукумати томонидан ёлланган бўлган.
Ёзишув, хусусан, Facebook ижтимоий тармоғида ва бошқа кўплаб интернет-сайтларда чоп этилган. Қозоғистон ҳукумати компьютерларига ноқонуний кирилганлиги жорий йилнинг январь ойи охирида маълум бўлган эди. Қозоғистоннинг даъво аризасида мамлакат ушбу воқеа юзасидан тергов ишлари олиб бораётганлиги маълум қилинган.
Манба: www.kun.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди!
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?