15:24 / 18.02.2025
550

Рим папасининг соғлиғи кескин ёмонлашди

Рим папасининг соғлиғи кескин ёмонлашди
Ҳозирги кунда шифохонада даволанаётган Рим папаси Франсискнинг соғлиғи ёмонлашмоқда. Шифокорлар талабига биноан у чоршанба кунига режалаштирилган аудиторияни бекор қилишга мажбур бўлди, деб хабар берди Ватикан матбуот хизмати.

«Охирги тестлар натижалари полимикробли нафас йўлларининг инфекцияси мавжудлигини кўрсатди, бу эса кейинги даволаш усулларини ўзгартиришни талаб қилади», — дейилади Ватикан матбуот хизмати хабарида.

Папа январ ойида бронхит билан касалланган. У 14 февраль куни Римдаги Агостино Гемелли клиникасига ётқизилган, чунки касаллик сурункали ҳолатга келган.

88 ёшли Рим папаси Франсиск 1903 йилда 93 ёшида вафот этган Рим папаси Лео XIII дан кейин барча замонларнинг энг узоқ хизмат қилган иккинчи понтификидир.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг