
Исроилда Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва асир алмашиш бўйича келишувнинг иккинчи босқичи музокаралари бошланган бир пайтда, Тел-Авив раҳбарияти ушбу келишувга путур етказиши мумкин бўлган янги шартларни илгари сурилаётгани даъво қилинмоқда.
19 январь куни кучга кирган ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш ва асир алмашиш келишувининг биринчи босқичи 42 кун давом этди. Бу вақт ичида Исроил қамоқхоналаридан 1135 нафар фаластинлик озод этилган бўлса, Ғазода ушлаб турилган 19 нафар исроиллик маҳбус қайтарилган.
Исроил расмий маълумотларига кўра, ҳозирда Ғазода 73 нафар исроиллик маҳбус бор бўлиб, уларнинг ярмидан кўпи тирик экани тахмин қилинмоқда.
Келишувга мувофиқ, 3 февралда бошланиши режалаштирилган иккинчи босқич музокаралари кечикмоқда. Нетаняху ҳукумати томонидан илгари сурилаётган янги шартларнинг бу жараёнга қандай таъсир қилиши ҳозирча номаълум.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар