
Коллаж: PTI
Ҳиндистонда футбол ўйини бошланишидан олдин петардалар портлаши оқибатида 30 дан ортиқ одам жароҳатланди. Бу ҳақда NDTV'га таяниб Дарё хабар берди.
Полиция маълумотларига кўра, воқеа 17 февраль, душанба куни содир бўлган. Футбол майдонида петардалардан фойдаланилган, улар портлаб, томошабинлар ўтирган жойларга учиб кетган. Барча жабрланганлар яқин орадаги шифохонага етказилган. Жиддий жароҳат олганлар ҳақида хабар берилмаган. Полиция ҳолат юзасидан текширув олиб бормоқда.
4 февраль куни Хитойда бир бола канализацияга петарда улоқтирганди. Ққибатда метан портлаб, автотураргоҳда турган саккизта машинага зарар етган. Транспорт воситаларига етказилган зарар 285 минг юан (деярли 40 минг доллар) га баҳоланган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида хабар берилмаган.
Ҳиндистонда кузатилган сўнгги бахтсиз ҳодисалар
♦ 15 февраль куни Нью Деҳли шаҳридаги темирйўл вокзалида содир бўлган тиқилинчда камида 18 киши, жумладан, 11 аёл ва беш бола ҳалок бўлди. 14-рақамли темирйўл платформасида Праяграж Эхпресс поездининг жўнашини кўп сонли одамлар кутиб турган. Улар Маҳа Кумбҳа диний фестивалига бориш учун поездларга чиқишга шошилган.
♦ Январь ойида айнан Маҳа Кумбҳу диний фестивалидаги тиқилинч сабаб 40 киши ҳалок бўлганди. Дунёдаги энг йирик фестивалда 400 миллион киши иштирок этиши кутилганди. Тиқилинч оқибатида 60 киши жароҳатланган. Фестивалнинг асосий маросими — сувда чўмилиш бўлиб, бу нафақат танани, балки руҳни ҳам гуноҳлардан поклайди, деб ишонилади.
Зиёратчилар Ганг дарёсига киришда навбатларини кутиб ўтирган, тўсатдан тартибсизлик ва тирбандлик юзага келган. Оломон дарё қирғоғига қараб йўл олган, одамлар йиқила бошлаган. Фалокатга қарамай, фестивал давом этган. Ҳар 12 йилда бир марта ўтказиладиган бу тадбир 45 кун давом этади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар