
Сешанба куни Америка етакчисидан ОАВ хабарига кўра, АҚШ Марказий разведка бошқармаси (CIA) Мексика ҳудудида гиёҳванд картелларини кузатиш учун дрон парвозларини бошлагани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаш сўралди.
Трамп бу саволга аниқ жавоб бермаган, бироқ Мексика ҳукумати АҚШга ноқонуний мигрантлар, жумладан хавфли жиноятчилар кириб келишининг олдини олишда етарлича қатъият кўрсатмаётганини таъкидлади.
"Биз ҳозир Мексика масаласи билан шуғулланяпмиз. Менинг Мексика билан жуда яхши муносабатларим бор. Бироқ, менимча, Мексикани асосан картеллар бошқаряпти", – деди у. "Бу ҳақида гапириш ғамгин, лекин агар улар биздан ёрдам сўрашса, биз уларга ёрдам берамиз".
"Агар сўнгги йилларда, айниқса ҳозирги пайтда Мексикада нималар бўлаётганига назар ташласангиз, мамлакатни картеллар бошқараётганини кўрасиз", – дея таъкидлади Трамп.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар