22:57 / 19.02.2025
577

Путин ва Трамп музокараларининг эҳтимолий санаси маълум бўлди

Путин ва Трамп музокараларининг эҳтимолий санаси маълум бўлди
Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Доналд Трамп ўртасидаги музокаралар февраль ойи охирида бўлиши мумкинми ёки кейинроқ ўтади, деб сўралганда, Россия матбуот котиби Дмитрий Песков шу мавзу бўйича изоҳ берди.

Песковнинг жавобига кўра, "Ғарб матбуоти жуда кўп хабар ёзмоқда, бизнинг оммавий ахборот воситаларида ҳам кўп маълумот тарқатилмоқда... Балки музокаралар бўлиши ҳам мумкин, балки бўлмаслиги ҳам мумкин".

Шунингдек, 18 февраль куни Ар-Риёдда ўтказилган Россия-АҚШ музокараларидан сўнг, Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Москва ва Вашингтон етакчилари ўртасидаги учрашув шароитларини яратиш устида иш олиб боришини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ билан Украина масалалари бўйича музокараларнинг қачон бошланиши тўғрисидаги қарорни эса Владимир Путин ўз зиммасига олади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг