
Хонанда ва актриса Селена Гомес ва унинг қаллиғи, мусиқий продюсер Бенни Бланко ўзларининг биринчи уйи — 35 миллион долларлик ҳашаматли уй харид қилди. Бу ҳақда TV.mail.ru'га таяниб Дарё хабар берди.
Журналистларнинг сўзларига кўра, ўтган йилнинг декабрь ойида юлдузли жуфтлик Беверли Хиллда испанча услубда қурилган ҳашаматли ҳовлига сармоя киритган. Тўйга қизғин тайёргарлик кўраётган Бенни ва Селенанинг янги уйида 7 та ётоқхона, 12 та ҳаммом, катта кутубхона мавжуд. Уйнинг кириш қисмида айланма зинапоя бўлиб, у орқали бошқа хоналарга ўтиш мумкин.
Ҳовлида оранжерея-иссиқхона, фитнес маркази, солярий ва иккита бассейн ҳам мавжуд. Илгари ушбу кўчмас мулк эгаси машҳур Голливуд режиссёри бўлган, аммо унинг исми ошкор этилмади.

Фото: Instagram
Селена ўзининг ҳамкасби, мусиқий продюсер Бенни Бланко билан танишганига ўн йилдан ошган. Бланко хонанданинг энг хит қўшиқларига продюсерлик қилган. Жумладан, улар биргаликда 2015 йилда “Same Old Love”, 2021 йилда “I Canʼt Get Enough” каби машҳур тароналар устида ишлаган.
2024 йил декабрь ойида Селена Гомес ўзининг продюсери Бенни Бланкога турмушга чиқаётгани ҳақида ўзининг Instagramъдаги саҳифасида эълон қилди. Уларнинг тўйи Пуэрто Рикода бўлиб ўтади, чунки хонанданинг қаллиғи ўша ерда туғилиб ўсган. Маросимда келин-куёвнинг яқин қариндошлари, дўстлари, хорижий юлдузлар, жумладан, Тейлор Свифт, Блейк Лайвли ва Мерил Стрип кабилар иштирок этиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар