Япониянинг Фукуока шаҳридаги «Хаката» темирйўл бекати яқинидан ўтган йўлнинг 14 метрлик қисми ўпирилди ва улкан ўра ҳосил бўлди. Бу эса ушбу йўл олиб борадиган аэропорт фаолиятига ҳам таъсир кўрсатди.
NHK агентлигининг полицияга асосланиб хабар беришича, ушбу йўл остидан метрополитен йўналишини узайтириш бўйича иш олиб борилаётганди. Натижада тоннель сувга тўла бошлаган ва иш тўхтаган. Айни вақтда йўл устида ҳосил бўлган ўрада ҳам сув тўпланган.
[media=https://youtu.be/8Ge85UQDRpk]
Қайд этилишича, ўпирилиш оқибатида яқин ҳудуддаги уйлар ва яқинда жойлашган аэропорт электр токидан узилган.
Бу фавқулодда вазият рўй берган туманда ис газини сезишган, лекин шу вақтгача жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Ҳодиса яқинидаги уйлардан кишиларни эвакуация қилишган ва бошқа ҳудудларда ҳам ўпирилиш ҳодисаси кузатилиши эҳтимолидан огоҳлантиришган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди