10:24 / 24.02.2025
128

Германия канцлерлигига номзодлар Украина ва Трамп бўйича баҳслашди

Германия канцлерлигига номзодлар Украина ва Трамп бўйича баҳслашди
Фото: Michael Kappeler/dpa-Pool/dpa/picture alliance
23 феврал, якшанба куни навбатдан ташқари сайловлар куни ARD ва ZDF телеканалларининг Berliner Runde («Берлин давра суҳбати») дастурида канцлерликка номзодлар ва мамлакатнинг етакчи партиялари вакиллари сўзга чиқди.

Украинадаги уруш: Алис Вайдел Роберт Хабек билан баҳслашди

Ўта ўнг «Германия учун муқобил» партиясидан Германия канцлери лавозимига номзод Алис Вайдел дастур давомида Россиянинг Украинага ҳужумини «халқаро қонунларга зид» деб атади, аммо қўшимча қилди: «Айбдорлик масаласи бошиданоқ ҳаддан ташқари бир ёқлама қўйилган эди».

«Иттифоқ-90/яшиллар» сўл либерал партияси вакили ва ХДИ/ХСИнинг бўлажак ҳукмрон коалициядаги эҳтимолий ҳамкори Роберт Хабек Вайделнинг сўзларини «ёлғон» деб атади ва Украинага ёрдам бериш учун махсус жамғарма ташкил қилишни таклиф қилди. Бироқ, унинг сўзларига кўра, бу Бундестаг депутатларининг учдан икки қисми қўллаб-қувватлашни талаб қилади, бу эса ГуМ, Сара Вагенкнехт сўл популистик иттифоқи (СВИ) ва Сўл партиянинг Украинадаги урушдаги позицияси туфайли амалга ошмаслиги мумкин.

Германиянинг кейинги канцлери ва консерватив ХДИ/ХСИ блоки етакчиси Фридрих Мерц Доналд Трамп бошқарувидаги АҚШ Украина ва Европа келажагига нисбатан «бефарқ» эканини айтди. Шу билан бирга, у немис қўшинларини Украина ҳудудига киритиш масаласи ҳозирда кун тартибида эмаслигини билдирди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг