
Таиланд ҳукумати 2025 йил охиридан бошлаб мамлакатга ташриф буюрадиган барча чет эллик сайёҳлар учун 300 бат (8,8 АҚШ доллари) миқдорида янги солиқ жорий этишини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг туризм ва спорт вазири Соравонг Тентхонг маълум қилди.
Янги қоидага кўра, солиқ ҳаво йўли орқали келадиган барча сайёҳлардан ундирилади. Шунингдек, қуруқлик ёки сув йўли орқали кирувчи сайёҳлар ҳам ушбу тўловни амалга оширишлари керак, бироқ улар бир марта тўлаганидан кейин бир неча марта мамлакатга кириш имконига эга бўлади.
Вазирнинг сўзларига кўра, солиқдан тушган маблағлар сайёҳлар ҳаёти ва соғлиғини суғурта қилишга йўналтирилади, бу эса уларнинг мамлакатдаги хавфсизлигини оширишга хизмат қилади. У, шунингдек, бу янги тартиб сайёҳлик оқимига катта таъсир кўрсатмаслигини таъкидлади, чунки йиғиладиган сумма катта эмас.
Сайёҳлик соҳасидаги норозиликлар
Таиланд ҳукумати чет эллик сайёҳлар учун солиқ жорий қилиш ғоясини COVID-19 пандемиясига қадар муҳокама қила бошлаган эди. Бироқ пандемия туфайли бу режалар кечиктирилди.
Шу билан бирга, хусусий сайёҳлик бизнеслари ушбу ташаббусга қарши чиқмоқда. Улар солиқнинг киритилиши сайёҳлик оқимига салбий таъсир этиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Айрим таҳлилчилар фикрича, бу Таиландни рақобатбардош сайёҳлик йўналиши сифатида камроқ жозибали қилиши мумкин.
Шу билан бирга, Таиланд ҳукумати сайёҳлардан янги солиқ ундириш орқали мамлакатнинг туризм сектори хавфсизлигини таъминлашни мақсад қилган. Бу ташаббус туризм соҳасига қандай таъсир кўрсатиши вақт ўтиши билан ойдинлашади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар