Лондонда Стармер ва Зеленский музокаралари якунланди

Дунё1 дақиқа ўқиш1.5K
Лондонда Стармер ва Зеленский музокаралари якунланди
Фото: Reuters
Британия бош вазири Кир Стармер ва Украина президенти Володимир Зеленский ўртасидаги икки томонлама музокаралар Украина бўйича саммит олдидан бўлиб ўтди.

Зеленский 1 март куни Даунинг-стрит, 10 да жойлашган бош вазир қароргоҳига ташриф буюрди. Музокаралар бир соат давом этди. Учрашувдан сўнг, Украина раҳбари бинодан чиқиб кетди, Стармер эса уни автомашинасигача кузатиб қўйди.

Стармер: «Зеленский Британиянинг тўлиқ қўлловига эга»

Британия бош вазири Кир Стармер Украина раҳбарини қабул қилиб, унинг мамлакат бўйлаб кенг қўллаб-қувватланаётганини таъкидлади.

«Эшитиб турганингиздек, ташқаридан келаётган овозлар бу ердаги ва бутун Британиядаги қўллаб-қувватловнинг тасдиғи. Биз сиз биланмиз ва Украина билан бирга қоламиз», — деди у.

Стармер Британия Украинага бўлган ёрдамининг қатъийлигини қайд этиб, бу қўллаб-қувватлов узоқ муддатга давом этишини ва Европада барқарор тинчлик ўрнатиш учун Киевнинг суверенитети ва хавфсизлигига асосланиши кераклигини таъкидлади.

Зеленский: «Сиздан қўллов кутамиз»

Украина президенти Зеленский Британия ва унинг фуқароларига муваффақиятли қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, у ташрифи давомида Британия қироли Чарлз III билан учрашиш ниятида эканини маълум қилди.

«Биз сиздан қўллаб-қувватлашни кутамиз», — деди Зеленский.

Украина оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Буюк Британия Киевнинг мадофаа эҳтиёжлари учун 2,6 млрд фунт-стерлинг миқдорида қарз келишувини имзолаган.

Зеленский АҚШда Трамп билан баҳслашганидан сўнг Лондонга келди

Аввалроқ, Украина ва АҚШ президентлари Доналд Трамп ва Володимир Зеленский ўртасида Оқ уйда кескин тортишув юз берган эди. Бу ортидан уларнинг қўшма матбуот анжумани бекор қилинди, Зеленский эса Вашингтонни тарк этди.

Трамп Зеленскийнинг позициясини танқид қилди, украин раҳбари эса Киевга ёрдам берилишини кутганини билдирди. Тарафлар Украинадаги нодир ер ости металлари бўйича келишувга эришолмади.

Трамп учрашувдан сўнг Truth Social саҳифасида Зеленскийнинг «ҳали тинчликка тайёр эмаслиги» ҳақида ёзди.

Fox News га берган интервьюсида Зеленский Трампдан узр сўрамаслиги ва бунинг учун сабаб йўқлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 2 март куни Лондонда Украина бўйича саммит бўлиб ўтади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?