23:27 / 06.03.2025
48

Samsung кемасозлик заводи ўзбекистонликларни ишга таклиф қилмоқда

Samsung кемасозлик заводи ўзбекистонликларни ишга таклиф қилмоқда
Ўзбекистонликлар Кореянинг машҳур заводига юқори маош эвазига ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

Унда айтилишича, қонунчиликка мувофиқ тегишли лицензия асосида фаолият юритаётган “WORKMALL” хусусий бандлик агентлиги меҳнат бозорида талаб юқори бўлган иш ўринлари учун танлов эълон қилди. Кореянинг энг йирик оғир саноат компанияси — Samsung кемасозлик заводи электрикларни ишга таклиф қилмоқда. Иш ўринлари: 139 та, энг кам иш ҳақи: 1720 доллар.

Номзодларга қандай талаблар бор?

Қуйидаги йўналишлардан бирида бакалавр ёки ундан юқори даражадаги диплом: электр энергетика
электр техникаси, электр механика ва электр технологиялари, 22-35 ёш оралиғи, 1 йилдан ортиқ иш тажрибаси, судланмаган бўлиши керак.

Танлов 4-7 апрель кунлари Samsung кемасозлик заводи вакиллари томонидан ўтказилади. Имтиҳондан муваффақиятли ўтган дастлабки 40 нафар номзод жорий йилнинг июнь ойида Кореяга жўнаб кетади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2018-2023-йилларда аҳоли даромадининг 16 фоизи мигрантлар улушига тўғри келган. Чет элларда ишлаётган юртдошлар ҳар йили Ўзбекистонга ўн икки-ўн беш миллиард доллар жўнатади.

Президентнинг “Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 ноябрдан:
  • хорижий иш берувчилар томонидан таклиф қилинаётган иш ўринлари ҳақидаги барча маълумотлар Миграция агентлигининг электрон платформаси, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда очиқ эълон қилиб борилади;
  • Агентликнинг электрон платформасида фуқароларга ўзининг резюмесини шакллантириш ва жойлаштириш ҳамда эълон қилинган иш ўринлари бўйича танловларда эркин иштирок этиш имконияти яратилади;
  • вақтинча меҳнат фаолиятига чиқиб кетаётган фуқароларга Миграция жамғармаси ҳисобидан 10 миллион сўмгача икки йил муддатга микрокредитлар ажратилади;
  • фуқароларнинг хорижда ишга жойлашиши ва “ишчи виза”га оид ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича бепул консалтинг хизматлари кўрсатилади.

2024 йил 1 декабрдан агентлик томонидан таълим ташкилотларида хорижга ишга кетмоқчи бўлган фуқароларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш бўйича буюртмалар жойлаштириш тартиби жорий этилади.

Шунингдек, хусусий бандлик агентликлари томонидан лицензия олиш учун захира қилинадиган маблағлар миқдори БҲМнинг 8500 бараваридан 4000 бараваригача туширилади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг