
Америка Қўшма Штатлари Марказий разведка бошқармаси (CIA)да оммавий ишдан бўшатиш жараёни бошланди. The New York Times нашри ўз манбаларига таяниб, CIA сўнгги икки йил ичида ишга қабул қилинган ходимларни ишдан бўшатишга киришганини маълум қилди.
Қандай қилиб ишдан бўшатиш амалга оширилмоқда?
Маълумотларга кўра, агентликнинг Ланглейдан ташқаридаги махсус офисига чақирилган ходимлардан ҳизмат маълумотларини топшириш талаб қилинмоқда. Газета бу хабарни CIA матбуот хизмати тасдиқлаганини маълум қилди.
Ҳозирча, нечта ходим ишдан бўшатилгани расман аниқ эмас. Бироқ манбаларга кўра, CIA раҳбарияти барча янги ходимларни ҳайдашни режалаштирмаяпти, балки аниқ бир ходимлар қатламидан фойдаланишни тўхтатмоқда.
Ланглейдаги асабий муҳит
Газета манбалари CIA ходимлари орасида катта тартибсизлик ва хавотир борлигини маълум қилмоқда. Айрим ходимлар ишдан бўшатиш тўғрисидаги хабарлардан кейин телефон қўнғироқларига жавоб беришдан ҳам қўрқаётгани ҳақида ёзилган.
"Ишдан бўшатишлар бошқармадаги маънавиятни пасайтирди ва ходимлар иш унумдорлигига салбий таъсир кўрсатди", — дейилади газета хабарномасида.
Бу қарор нимага асосланган?
Оммавий ишдан бўшатишлар CIA директори Жон Ратклиффнинг агентлик ходимларини ўз хоҳишига кўра ишдан бўшатиш ҳуқуқини қонунийлаштирган суд қароридан бир неча кун ўтиб амалга оширилди. Бу қарордан сўнг, агентликда ички ўзгаришлар бошлангани ва "кераксиз" деб топилган ходимларни қисқартириш режаси амалга оширилаётгани тахмин қилинмоқда.
CIAдаги ўзгаришлар нимани англатади?
АҚШдаги энг муҳим разведка агентликларидан бири бўлган CIAдаги бу ўзгаришлар АҚШ ташқи ва ички разведка сиёсатига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Марказий разведка бошқармасидаги оммавий қисқартиришлар миллий хавфсизлик стратегияси ва агентлик сиёсатида қандайдир йўналиш ўзгариши бўлаётганини кўрсатиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Келгуси кунларда CIAдаги ўзгаришлар, айниқса, ички разведка соҳасида қандай янгиликларга олиб келиши катта қизиқиш билан кузатилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар