20:45 / 12.03.2025
422

Токсиколог қувур орқали 15 км йўл босиб ўтган РФ ҳарбийларининг қаҳрамонлигини баҳолади

Токсиколог қувур орқали 15 км йўл босиб ўтган РФ ҳарбийларининг қаҳрамонлигини баҳолади
Суджа туманидаги душман ортига ерости газ қувури орқали кирган Россия Қуролли Кучларининг «Поток» ҳужум операцияси ҳақида батафсил маълумотлар маълум бўлди.

Ушбу операцияда 800 нафар ҳарбий иштирок этди ва уни амалга ошириш учун деярли бир ой тайёргарлик кўрилди. Кичик гуруҳларга бўлинган ҳарбийлар ёпиқ муҳитда, оғир шароитда тўрт кун давомида ҳаракат қилишларига тўғри келди, бу вақтда улар «ўпкалари ёнаётгани»ни ҳис қилишди.

Операция натижасида камида олтита маҳаллий аҳоли пункти озод қилинди.

«Вагнер» 3-штурм отряди ва «Восток» ДРШБ қўмондони, «Зомби» лақабли ҳарбий, операцияда «Ветераны» бригадаси, 30-мотоўқчи полки, 11-ВДВ бригадаси, шунингдек, «Ахмат» спецнази таркибидаги «Аида» гуруҳи қатнашганини таъкидлади.

«Ҳаммамиз шу қувур орқали 15 километрдан ортиқ йўл босиб ўтдик. Душман бизни кўрмаслиги учун ва режаларимизни ошкор қилмаслик учун тўрт кун давомида кичик гуруҳларда ҳаракатландик», — деди «Восток» қўмондони.

Унинг сўзларига кўра, биринчи 72 соат энг қийини бўлди. Уларнинг «ўпкалари ёнаётган», бош оғриғи ва галлюцинациялар пайдо бўлган. Улар кенглиги 1,45 метр бўлган ифлос туннел орқали 16 кмга яқин масофани эмаклаб ўтишга мажбур бўлишди.

Ҳарбийлар қувурда бир неча кун ўтиришган. Уларни метан гази, чиқиндилар, қусиқ ҳиди қуршаган. Озиқ-овқат ва сув деярли тугаган, аммо 8 март куни ҳарбийлар Суджа туманидаги саноат ҳудудида пайдо бўлишди.

Улар душманни кутилмаганда ҳужумга учратгани учун украин ҳарбийлари орасида саросима бошланди. Россиялик ҳарбийлар Черкасское Поречное, Малая Локня, Мартыновка, Правда, Михайловка ва Кубаткино қишлоқларини озод қилишга муваффақ бўлди, — деди «Зомби».

Ҳарбийларнинг қаҳрамонлигини врач-патологоанатом, ҳарбий токсиколог Александр Эдигер баҳолади ва «МК» билан суҳбатда метаннинг инсон организмига таъсирини тушунтирди ҳамда қувурни заҳарли моддалардан тозалаш учун қанча вақт кераклигини айтиб ўтди.

Эдигернинг фикрича, ҳарбийлар қувурда метан ва углеводород аралашмаси таъсирига дуч келишган. Уларнинг хавфли консентрацияси ва уларнинг аралашмаси катта таҳдид туғдирган. Унинг таъкидлашича, ҳарбийлар, албатта, заҳарланган.

«Барча йигитлар реабилитация ва детоксикация курсларидан ўтишлари керак. Умид қиламанки, уларнинг барчаси соғайиб кетади», — деди у.

Токсикологнинг айтишича, бундай углеводородлар нейротроп заҳарлар бўлиб, улар онг йўқотиш, шок ҳолати, оғир ҳолларда комага олиб келиши, галлюцинацияга сабаб бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг