
АҚШ президенти Дональд Трамп 13 март куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашганини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида хабар берди.
Трамп Россия президенти билан бўлган мулоқотни “яхши ва самарали” деб таърифлади. Унинг айтишича, Украинадаги можарони тўхтатиш имкониятлари мавжуд.
“Кеча биз Россия президенти Владимир Путин билан жуда яхши ва самарали музокаралар ўтказдик. Бу даҳшатли ва қонли уруш тугаши учун жуда яхши имкониятлар бор. Ҳозирда минглаб украиналик аскарлар россиялик қўшинлар томонидан тўлиқ қуршовга олинган ва жуда ёмон ҳамда ҳимоясиз ҳолатда туришибди.
Мен президент Путиндан уларнинг ҳаётини сақлаб қолишини сўрадим. Бу Иккинчи жаҳон урушидан бери кўрилмаган даҳшатли қирғин бўлади. Худо уларнинг барчасини асрасин!”, деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар