16:04 / 20.03.2025
532

Қозоғистон бахтлилик рейтингида Ўзбекистондан юқори ўринга кўтарилди

Қозоғистон бахтлилик рейтингида Ўзбекистондан юқори ўринга кўтарилди
Ҳар йили 20 март – Халқаро бахт куни муносабати билан эълон қилинадиган World Happiness Report 2025 рейтинги маълум бўлди. Финляндия кетма-кет саккизинчи бор дунёдаги энг бахтли давлат сифатида тан олинди. Марказий Осиё мамлакатлари орасида эса Қозоғистон энг юқори натижани кўрсатди.

Мазкур рейтингни тузишда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми, умр кўриш давомийлиги, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шахсий эркинлик даражаси, коррупция даражаси ва аҳолининг сахийлиги каби мезонлар ҳисобга олинади.

Марказий Осиё мамлакатлари орасидаги рейтинг қуйидагича кўриниш олган:

- Қозоғистон 43-ўрин (6 поғона юқорилади)
- Ўзбекистон 53-ўрин (6 поғона пастлади)
- Қирғизистон 75-ўрин (ўзгаришсиз қолди)
- Тожикистон 90-ўрин (2 поғона юқорилади)
- Туркманистон рейтингга киритилмаган.

Америка Қўшма Штатлари эса юқори 10 таликка кира олмай, 24-ўринга тушиб кетган. Россия олти поғона юқорилаб, 66-ўринни эгаллаган бўлса, Украина аксинча, олти поғона пасайиб, 111-ўринда қолган.

Энг бахтсиз давлат сифатида Афғонистон тан олинган (147-ўрин). У билан бирга Сиэрра-Леоне, Ливан, Малави ва Зимбабве ҳам рейтингнинг энг қуйи поғоналарида қайд этилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг