
Бу йил рекорддаги энг иссиқ бешталик қаторига кириши мумкин. Бу ҳақда ТАСС агентлигига берган интервюсида Россия Гидрометеорология маркази илмий раҳбари Роман Вилфанд айтиб ўтди.
"2025 йил бешта энг иссиқ йиллардан бири бўлиши эҳтимоли бор. Бу сўнгги йилларда иссиқхона газлари концентрациясининг ортиб бориши таъсирида тобора илиқлашаётгани билан боғлиқ. Афсуски, бу жараён ҳалигача барқарорлашгани йўқ. Бундан ташқари, океан ҳарорати жуда юқорилигича қолмоқда, унинг фаол қатлами (атмосфера билан алоқада - ТАСС эслатмаси) яхши исинди. Бу атмосферанинг ҳолатига ҳам таъсир қилади: океанлардан узатиладиган иссиқлик ҳаво ҳароратининг ошишига ёрдам беради", деди у.
Вилфанднинг қўшимча қилишича, 2025 йилнинг иккинчи ярмида энг иссиқлар орасида қаер энг иссиқ бўлишини аниқ айтиш мумкин бўлади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.