
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида Ўзбекистон қурилиш материаллари учун савдо уйи очилади. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси хабар берди.
Қайд қилинишича, савдо уйи 570 кв.м майдонда жойлашган шоурум ҳамда 500 кв.м майдонда маҳсулотларни сақлаш учун омборхонадан ташкил топган.
Унда тадбиркорлар ўз маҳсулотларини қулай шартлар асосида жойлаштириш имконига эга бўлади ва маҳаллий компаниялар билан бевосита музокаралар олиб бориши мумкин.
Март ойининг бошида Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилганди. Ушбу савдо уйи 220 квадрат метр майдонда жойлашган бўлиб, тадбиркорларга маҳсулотларини Афғонистон бозорига чиқариш, ҳамкорлар топиш ва экспортни кенгайтириш имконини беради.
Фото: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар