17:15 / 30.03.2025
413

Ғазо секторида янгилик: Ҳамас сулҳ ва янги гаровдагиларни озод қилиш таклифини қабул қилди

Ғазо секторида янгилик: Ҳамас сулҳ ва янги гаровдагиларни озод қилиш таклифини қабул қилди
Фаластиннинг Ҳамас гуруҳи Ғазо секторидаги сулҳни тиклаш ва Исроил гаровида бўлган беш нафар исроилликни озод қилиш бўйича Миср ҳамда Қатар воситачилари таклифини маъқуллаганини маълум қилди.

Ҳамас етакчиларидан бири Халил ал-Ҳайя шанба куни кечқурун мазкур келишув лойиҳасига ижобий муносабат билдирганини тасдиқлади. Унинг айтишича, икки кун олдин Миср ва Қатар воситачиларидан таклиф келиб тушган ва Ҳамас бу таклифни қабул қилган.

Исроил ва АҚШ музокаралари: келишув хавф остидами?

Миср манбалари Reuters агентлигига Исроил томони ҳам янги таклифни кўриб чиқаётгани ва воситачилар билан маслаҳатлашувлар давом этаётганини хабар қилди. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу офиси ҳам АҚШ билан мувофиқлаштирилган жавоб таклифи тақдим этилганини маълум қилди.

Агар келишув амалга ошса, у Рамазон ҳайити арафасида имзоланиши мумкин. Аммо бу жараён аввалги сулҳ музокаралари каби қийин кечиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Гаровдагилар ва Ҳамас талаблари

19 январдан бошланган сулҳнинг биринчи босқичи март ойи бошида тугаган, шу вақт мобайнида Ҳамас гаровдаги 33 кишини озод қилганди. Аммо ҳозиргача 59 киши ҳали ҳам улар қўлида гаровда сақланаётгани тахмин қилинмоқда.

Ҳамас Исроил қўшинларини Ғазодан тўлиқ чиқариш ва урушни тўхтатиш эвазига барча гаровдагиларни озод қилишни талаб қилмоқда. Аммо Исроил бу шартга рози эмас ва АҚШ билан биргаликда аввалги сулҳ шартларини узайтиришни таклиф қилмоқда.

Ғазода вазият таранг: қурбонлар сони ортиб бормоқда

18 март куни Исроил Ғазога яна ҳужум бошлади. Ҳамас назоратидаги соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган вақт ичида 900 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.

Гаровдаги исроилликларнинг қариндошлари эса Нетаняҳуни танқид қилиб, сулҳга рози бўлмаслик уларнинг яқинларини хавф остида қолдираётганини таъкидлашмоқда.

Янги келишув умидни қайтариши мумкинми?

Ҳамас томонидан таклиф қабул қилингани сулҳ йўлида муҳим қадам бўлиши мумкин. Аммо Исроилнинг жавоби ва АҚШ позицияси келишув тақдирини белгилайди.

Бу жараён Яқин Шарқдаги вазиятни қандай ўзгартиради? Бу ҳақда яқин кунларда аниқ маълумотлар пайдо бўлиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг