
Сунъий интеллектнинг ривожи билан кўплаб касблар хавф остида қолмоқда. Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс The Tonight Show дастуридаги чиқишида бу борада ўз фикрларини билдирди. Унинг таъкидлашича, баъзи касблар борки, уларни ҳатто сунъий интеллект ҳам тўлиқ эгаллай олмайди.
Гейтснинг фикрича, дастурчилар, энергетика мутахассислари ва биологлар ўз ўринларини сақлаб қолади. Бу соҳалардаги мутахассисларга талаб юқори бўлиб қолаверади, чунки:
1. Дастурчилар – сунъий интеллект тизимларини ишлаб чиқади ва ривожлантиради. Уларнинг меҳнатига ҳамиша эҳтиёж бўлади.
2. Энергетика мутахассислари – бу соҳадаги тизимлар жуда мураккаб ва уларни тўлиқ сунъий интеллектга топшириш имкони йўқ.
3. Биологлар – илмий кашфиётлар ва янги ихтироларни айнан инсонлар амалга оширади.
Сунъий интеллект иш ўринларини йўқ қиладими?
Гейтснинг айтишича, технологик тараққиёт кўплаб соҳаларда иш ўринларини қисқартиради. Масалан, саноат ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда сунъий интеллект инсон меҳнатини қисман алмаштира бошлади.
Бундан ташқари, Билл Гейтс сунъий интеллект тараққиёти натижасида келажакда меҳнат ҳафтаси 2-3 кунгача қисқариши мумкинлигини ҳам башорат қилди.
Сунъий интеллект – имконият ёки хавф?
Ҳозирги пайтда дунёнинг йирик давлатлари сунъий интеллект соҳасидаги етакчилик учун пойгага киришган. Айниқса, тиббиёт соҳасида бу технология инқилобий ютуқларга сабаб бўлмоқда.
Бироқ хавотирли жиҳатлари ҳам йўқ эмас. Сунъий интеллект қисқа муддатда одамларни алдашни ҳам ўрганиб олди. Шунинг учун технологиянинг ривожи нафақат имконият, балки хавф сифатида ҳам қаралмоқда.
Билл Гейтснинг фикрича, баъзи касблар хавф остида қолса-да, инсонларнинг муҳим вазифаларни бажаришдаги роли йўқолиб кетмайди. Сунъий интеллектнинг тезкор ривожи меҳнат бозорига жиддий таъсир кўрсатиши аниқ, лекин энг мураккаб ва ижодий соҳаларда инсонлар ҳамон устунлигини сақлаб қолади.
Сиз қандай фикрдасиз? Сунъий интеллект касбингизни ўзгартиради деб ўйлайсизми? “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар