
Фото: AP/Reuters
Америка сиёсий саҳнасида шов-шувли воқеа! Машҳур журналист Жеффри Голдберг тасодифан АҚШ ҳукумати амалдорларининг махфий ҳарбий чатига қўшилиб қолди. Ва бу тасодифнинг ортида нафақат ахборот хавфсизлиги, балки iPhone’нинг “ақлли” алгоритми тургани аниқ бўлди!
The Guardian нашри маълум қилишича, Дональд Трамп маъмуриятига тегишли Signal мессенжеридаги махфий гуруҳда Ямандаги Америка ҳарбий операциялари муҳокама қилинаётган пайтда, журналист Жеффри Голдберг ҳам шу чатда иштирок этиб қолган. Бу қандай бўлди?
Ҳикоя шундай: АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолц iPhone’дан фойдаланиб, миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Брайан Хюзни контакт сифатида сақламоқчи бўлган. Бироқ смартфон хато қилиб, журналист Голдбергнинг рақамини Хюзнинг номи остида телефонга сақлаб қўйган. Ва шундай қилиб журналист – давлатнинг махфий чатига “расман” қўшилди.
Голдберг бу воқеани 24 март куни The Atlantic журналида эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, у АҚШ расмийлари Ямандаги операциялар бўйича муҳокамалар олиб бораётганига гувоҳ бўлган. Суратларда JD Vance, Pete Hegseth, John Ratcliffe, Michael Waltz ва бошқаларнинг жиддий суҳбатлари акс этган.

Signal мессенжеридаги махфий чатдан скриншот
Фото: The Atlantic

Signal мессенжеридаги махфий чатдан скриншот. Иштирокчилар бир-бирини табрикламоқда
Фото: The Atlantic
Журналист кўрган баъзи билдиришлардан намуналар:
- “Мен Европани яна қутқаришни ёқтирмайман.”
- “Саудия нефть объектлари хавфини камайтириш бўйича ҳаракат қилмоқ керак.”
- “Бу кучли бошланиш бўлди. Буюк иш, Пит!”
Бугунги кунда рақамли хавфсизлик — ҳар қандай мамлакат учун жуда муҳим. Бу воқеа эса – ҳатто “ақлли” телефон ҳам хато қилиши мумкинлигини, хатолар эса жуда оғир оқибатларга олиб келиши эҳтимолини ёрқин кўрсатиб турибди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар