
АҚШда ёмғир ёғмасидан қалпоқ тайёрлана бошланди! Доналд Трамп қайта президентликка қайтиши арафасида айрим иқтисодий сиёсатлари ортидан Америка бозорида ҳеч кутилмаган ҳолат юз бермоқда — одамлар оммавий равишда озиқ-овқат ва кундалик эҳтиёж товарларини ғамлашга киришди.
Бундай "ваҳима"нинг сабаби — Трампнинг импорт божларига оид сиёсатлари. The Independent нашри ёзишича, кўплаб америкаликлар божлар сабаб нархлар кескин ошиб кетишидан хавотирда. Шунинг учун Costco, Walmart ва бошқа йирик дўконлар тармоқларидаги маҳсулотларга талаб кескин ошган.
Қурилишчидан то офис ходимигача – ҳамма “ғамламоқда”!
Истемолчилар доимий равишда гуруч, консервалар, сув, тиш пастаси, совун, зайтун ёғи, шарбат, ун, ҳатто музлатилган пиццаларни оммавий равишда харид қилмоқда. Уларча, бу "стратегик захира" келажакдаги молиявий қийинчиликларни юмшатишга ёрдам беради.
Рақамлар ҳам хавотирли
The Foundation тадқиқот маркази маълумотларига кўра, янги божлар келгуси 10 йил ичида америкаликларга 3,1 триллион доллар зарар келтириши мумкин. Бу эса 2025 йилнинг ўзида ҳар бир уй хўжалигига 2,1 минг доллар қўшимча харажат дегани. Yake Budget Lab эса 2026 йилдан бошлаб бу рақам 3,8 минг долларгача етиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Ҳам телефон, ҳам пицца қимматлашади!
Тадқиқотчилар фикрича, бу фақат озиқ-овқат билан чекланмайди. Consumer Technology Association огоҳлантиришича, смартфонлар, ноутбуклар, ўйин консоллари ҳам арзон қолмайди. Ҳатто "айфон"нинг навбатдаги версияси ҳам Трамп божлари қурбонига айланиши мумкин!
Америка бозорида “эҳтиётда зиён йўқ” шиори ҳукм сураяпти!
Трампнинг иқтисодий сиёсатлари Америкада кўп нарсани ўзгартириши аниқ. Аммо бу орада “ғамлаш лойиҳаси” қаҳрамонларига айланган оддий америкаликлар ўзича ечим изламоқда. Бозорлар ғала-ғовур, аробалар тўла, нархлар эса… ўзгариш арафасида! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар