Аввалроқ, британиялик 14 ёшли қизалоқ саратон касаллигига чалинганидан сўнг ўзини музлатишга қарор қилгани, бу учун отаси билан судлашгани ва судда ютиб чиққани ҳақида хабар берган эдик. Хорижий ОАВларда вазият тўлиқ акс этган хабарлар чоп этилди.
Лондон Олий судига британиялик 14 ёшли қизнинг ўлими ва васиятномаси билан боғлиқ ҳужжатлар келиб тушди. Ҳужжатларга кўра, JS исмини олган 14 ёшли қиз 2015 йилда саратон касаллигининг камёб турига чалинган. JS касалликнинг сўнгги 3 ойини интернет орқали ўлимидан сўнг танани музлатиш ҳақида маълумот тўплаш билан ўтказди. Натижада JS бир қарорга келиб, қуйидагича васиятнома қолдирди:
“Мен ер остида қолишни истамайман. Мен яшашни, узоқ яшашни истайман. Ўйлайманки, келажакда саратонга қарши дори яратилади ва мени уйғотишади. Мен шундай имкониятим бўлишини истайман. Бу менинг тилагим”.
Лондон Олий суди ота-оналар ўртасидаги ажрим ҳолатларига кўникиб қолган, лекин бу сафар вазият ўзгача. Шу вақтгача ота-оналар ўртасида ўз қизларининг ўлимидан сўнг унинг жасади кимга тегиши борасида судлашмаганди. 2008 йилда қизнинг ота-онаси ажрашган ва шу вақтдан буён отаси қизини бирор марта ҳам кўришга келмаган. Отаси расмий равишда қизининг жасадини музлатишга рухсат бериши керак эди, бироқ у ҳам ўсма туфайли ҳаёти хавф остида қолган ва жасадни музлатишни пулни бекорга сарфлаш, деб ҳисоблашини айтган.
Қизи эса отасини судга берган. Судья қизнинг ўлимидан 3 ҳафта аввал шифохонага борган ва қизнинг танасини музлатиш ҳақида қарор чиқарган. Қиз 2216 йилда қайта “тирилиш” умиди билан 17 октябрь куни “ҳаётдан кўз юмди”. Қизнинг “ўлими”дан сўнг, дарҳол танаси 70 даражада совутилиб, 40 кг муз солинган қутига жойланди ва Мичиганга юборилди. Мичиганда музлатилган жасадлар сақланувчи клиникалардан бири жойлашган. Бундай клиникалар яна Россия ва Аризонада ҳам бор.
1970 йилдан ҳисоблаганда, умумий ҳисобда 200 га яқин жасадлар музлатилган. Лекин JS биринчи ёш ўсмир бўлди. Ҳозирча бирорта бемор музлатиш ҳолатидан чиқиб, қайта ҳаётга қайтиш жараёнидан ўтмаган. Фан ҳозирча жасадни фақат музлатиш техникасини ўзлаштирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди