date
views 93

Трамп тўрт соатлик тиббий кўрикдан ўтди — “Барча саволларга тўғри жавоб бердим”

Трамп тўрт соатлик тиббий кўрикдан ўтди — “Барча саволларга тўғри жавоб бердим”

АҚШ президенти Дональд Трамп Валтер Рид миллий ҳарбий тиббиёт марказида тўрт соатлик текширувдан ўтди. Оқ уй маълумотига кўра, президент ақлий қобилиятлар бўйича тестни муваффақиятли топширган.

“Барча саволларга тўғри жавоб берганимни айта оламан”, — деди 78 ёшли Трамп журналистларга берган интервьюсида.

Текширув натижалари тез орада эълон қилинади

Оқ уй матбуот котиби Керолин Левиттнинг маълум қилишича, сўнгги тиббий кўрик натижалари имкон қадар тезроқ эълон қилинади.

Трампнинг сўнгги расмий тиббий ҳисоботи 2018 йилда чоп этилган. Орадан кўп йиллар ўтгани боис, бу ҳолат муттахассислар ва ОАВнинг эътиборини тортмоқда.


Мутахассислар қандай хавотирда?

New York Times нашрига кўра, сайловлар олдидан соғлиқ тўғрисида маълумотлар камлиги муттахассисларда хавотир уйғотган.

“Трамп ёшидаги одамларда юрак хасталиклари ва ақлий қобилиятлар пасайиши эҳтимоли юқори”, — дейилади мақолада.

Таъкидланишича, ёш ўтиши билан когнитив қобилиятлар — хотира, эътибор ва фикрлаш тезлиги сингари кўрсаткичлар пасайиши мумкин. Шу сабаб, бу каби тестлар — жамоатчилик учун муҳим сигнал ҳисобланади.


Сиз нима деб ўйлайсиз — АҚШ президентлари учун тиббий текширувлар очиқ ва доимий бўлиши керакми?


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг