date
views 2 229

Истанбулда ўзбекистонлик аёл турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди

Истанбулда ўзбекистонлик аёл турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди
Туркиянинг Истанбул шаҳрида 28 ёшли ўзбекистонлик аёл турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди, деб Hurriyet нашри ёзди.

Ҳодиса 6 апрель куни Картал туманида рўй берган. Маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқароси С.Т. моддий сабабларга кўра 42 ёшли турмуш ўртоғи Эмре Эрим билан жанжаллашиб қолган. Жанжал муштлашувга айланган.

Шу пайт аёл ошхона пичоғини олиб, эркакка зарба берган. Зарарланишидан сўнг, аёл такси бекатига қўнғироқ қилиб:
— “Эрим касал, шифохонага олиб бориш керак”, — деб машина чақирган.

Такси ҳайдовчиси келганида эркак қонга беланган ҳолда ётган. У дарҳол 112 рақамига қўнғироқ қилган. Воқеа жойига тез ёрдам ва полиция келган. Аёл полиция томонидан қўлга олинган.

Марҳумнинг жасади экспертиза учун суд-тиббиёт муассасасига олиб кетилган. Кейин уни оила аъзолари қабул қилиб, дафн этишган.

Маълум қилинишича, жуфтлик 4 йилдан буён бирга яшаган ва уларнинг 1 нафар фарзанди бор.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг