
АҚШ президенти Доналд Трамп ноқонуний мигрантлар учун янги дастурни эълон қилди. Унга кўра, мамлакатни ўз ихтиёри билан тарк этувчи шахсларга маблағ ва самолёт чиптаси берилади, деб reuters.com ёзмоқда.
Трамп буни “ўз ихтиёри билан депортация” деб атади. Унинг айтишича, дастур иштирокчилари нафақат молиявий ёрдам, балки келажакда қонуний тартибда АҚШга қайтиш имкониятига ҳам эга бўлади.
«Биз уларга нафақа берамиз. Бироз пул ва самолёт чиптаси бериб, кейин улар билан ишлаймиз. Агар ўзини яхши тутишса ва биз уларни қайтармоқчи бўлсак, буни тезроқ амалга оширишга ҳаракат қиламиз», — деган Трамп Fox Noticias’га.
Оқ уй вакили ҳам бу баёнотга қўшимча изоҳ йўқлигини таъкидлаган.
Трамп аввал ҳам ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш ниятида эканини билдирган. Энди маъмурият уларни “ихтиёрий кетиш”га кўндиришга уринмоқда — хусусан, CBP Home иловаси орқали мурожаат қилиш сўралмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар