date
views 513

Голливуд юлдузларини 10 йилга ёшартираётган “сеҳрли дори”...

Голливуд юлдузларини 10 йилга ёшартираётган “сеҳрли дори”...
Голливуд юлдузларининг мухлислари орасида абадий ёшлик учун “сеҳрли дори” мавжудлиги ҳақида назария пайдо бўлди, чунки бир йил ичида баъзи машҳур шахсларнинг юзлари таниб бўлмас даражада ўзгарди.

Кристина Агилера, Линдси Лоҳан, Деми Мур, Селена Гомес, Мадонна, Донателла Версаче, Энн Ҳетеуэй, Шарлиз Терон ва бошқа кўплаб машҳур аёлларнинг ташқи кўринишида кескин ва сирли ёшариш кузатилди.

Фото: Instagram
Ижтимоий тармоқларда юздузлар билан боғлиқ бу ҳодиса филлерлар, биоревитализантлар, лосось уруғи суюқлиги ва экзосомалар каби инновацион косметик муолажалар ва препаратларнинг таъсири эканлиги тахмин қилинди.

Фото: Instagram
“Илгари ўсиш омилларини беморларимизнинг қонидан олган бўлсак, энди уларни суяк илиги ёки киндик ичакчасидан ва ҳатто биомуҳандислик орқали ҳам оламиз. Бундай муолажалар терининг қариш жараёнини сезиларли даражада секинлаштириши мумкин. Бу эстетик дерматология оламини бутунлай янги босқичга олиб чиқади”, дейди калифорниялик пластик жарроҳ доктор Трапати.

Фото: Instagram
Ботокс ва пластик жарроҳликдан воз кечиш йўналиши “сезилмайдиган (кўзга кўринмайдиган) гўзаллик даври” деб номланди. У терида ҳеч қандай чандиқ, чоклар ва ҳатто инексиялардан қолган вақтинчалик изларнинг йўқлигини назарда тутади.

Фото: Instagram
Аммо баъзилар юлдузларнинг янги юзлари пластик жарроҳларнинг меҳнати эканлигига ишонишди. ОАВда ҳатто нью ёрклик истеъдодли шифокор — Стивен Левиннинг исми ҳам пайдо бўлди.

Фото: Instagram
Доктор юзни тортиш, ринопластика, кўз қовоқларини ёшартириш, тана контурини шакллантириш ва кўкрак операциялари бўйича иш олиб боради. Левин SuperDoctors ва NY Top Docs платформалари томонидан энг яхши пластик жарроҳлардан бири деб топилган. Аммо унинг ижтимоий тармоқларда шахсий саҳифалари йўқ ва у ўз ишларини реклама қилмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Голливуд юлдузларини 10 йилга ёшартираётган “сеҳрли дори”...