
Япониянинг Осака шаҳрида ўтказилаётган халқаро “Экспо-2025” кўргазмасида кутилмаган ҳолат рўй берди. 83 ёшли эркак кўргазма ҳудудида намойиш этилаётган қирғиз асалини ўғирлашга уриниб, ушланди. Бу ҳақда Япониянинг Asahi нашри хабар берди.
Хабарга кўра, воқеа 16 апрель куни тушдан сўнг А залида содир бўлган. Қўриқчи асал идишини яширмоқчи бўлган эркакни пайқаб, дарҳол тўхтатган. Асалнинг баҳоси 6800 иен (яъни тахминан 618 минг сўм) этиб белгиланган.
Кўргазма ходимларининг маълум қилишича, эркак қочишга уринган пайти йиқилиб тушган ва натижада асал идиши синган. Шунингдек, у бошқа павильонлардан пиво ва бошқа маҳсулотларни ҳам ўғирлаганликда гумон қилинмоқда. Ҳозирда полиция томонидан қўшимча тергов ишлари олиб борилмоқда.
Маълумотларга кўра, бу “Экспо-2025” кўргазмаси доирасида қайд этилган биринчи ҳибс ҳолати ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, бу йилги “Осака Экспо” келажак жамияти мавзусига бағишланган бўлиб, унда 160 га яқин мамлакат ва халқаро ташкилотлар иштирок этмоқда. Япония мазкур кўргазмага иккинчи марта мезбонлик қилмоқда — илк бор бу ерда “Экспо” 1970 йилда ўтказилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар