date
views 30

Хитойда мўъжиза рўй берди: 9 ёшли қиз 25-қаватдан тушиб омон қолди!

Хитойда мўъжиза рўй берди: 9 ёшли қиз 25-қаватдан тушиб омон қолди!
Хитойнинг Хэбэй провинцияси, Таншан шаҳрида инсон ақлига сиғмайдиган воқеа юз берди. South China Morning Post нашрининг хабар беришича, 9 ёшли мактаб ўқувчиси 25-қаватдан пастга йиқилиб кетган ва бу даҳшатли ҳодисадан сўнг тирик қолишга муваффақ бўлган.

Ҳодиса тафсилотларига кўра, қизча ўз уйида бўлган пайтида деразани очмоқчи бўлиб, токчага чиққан. Аммо конструкция қизчанинг вазнини кўтара олмаган ва натижада бола 25-қаватдан пастга қулаб тушган. У омадли тасодиф натижасида 7-қаватдаги квартиралардан бирининг ташқи томонида жойлашган платформа устига тушган.

Бу пайтда қизчанинг уйида отаси ҳам бор эди, аммо у содир бўлган воқеадан бехабар ҳолда қолган. Ота кечки овқат вақтида қизини чақирганида уни топа олмаган ва турмуш ўртоғига телефон қилган. Ҳайрон қолган ота бир неча марта деразадан ташқарига ҳам қараган, лекин қизчани пайқамаган, чунки у платформада бир неча қадам юриб, яширинган бўлган.

Фақат бошқарув компаниясининг вакилидан қўнғироқ келганидан кейин эр-хотин қизининг қаерда эканини билишган. Маълум бўлишича, еттинчи қаватда истиқомат қилувчи фуқаро қизчанинг йиқилган овозини эшитиб, кўчага чиққан ва унинг платформада ётганини кўриб қолган. У зудлик билан бошқарув компаниясига хабар қилган.

Қизнинг ҳолати оғир эди — кўзлари шишиб кетган, кўп миқдорда қон йўқотган бўлишига қарамай, қизча ўзида эди. Уни тезда Таншандан 200 километр узоқликдаги Пекин шаҳрига олиб боришган. Пойтахт шифокорлари текширувлардан кейин қизчанинг қўллари, қошлари ва кўкрак қафасида бир нечта синиш ҳолатларини аниқлашган ва икки марта мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказишган.

Ҳозирда кичик мактаб ўқувчиси реабилитация жараёнини бошдан кечирмоқда. Апрель ойи охирида эса шифокорлар уни яна бир бор текширувдан ўтказади ва ҳолатини назорат қилади.

Ушбу мўъжизавий ҳодиса бутун Хитойда оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилмоқда ва қизчанинг омон қолгани ҳақидаги янгилик кўпчиликни ҳайратга солиб, унинг тезроқ соғайиб кетиши учун истаклар билдирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда мўъжиза рўй берди: 9 ёшли қиз 25-қаватдан тушиб омон қолди!