date
views 110

Украинада тунги ҳужумлар: Киев ва Харкив энг кўп зарар кўрди (видео)

Украинада тунги ҳужумлар: Киев ва Харкив энг кўп зарар кўрди (видео)
24 апрелга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украина ҳудудлари бўйлаб оммавий зарбалар берди. Ҳужумларга Киев шаҳри ва Киев вилояти, Харкив, Житомир, Днипропетровск, Полтава, Хмелницкий, Суми ва Запорожье вилоятлари учраган.

Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати маълумотига кўра, қутқарувчилар мамлакатнинг 9 вилояти бўйича 40 дан ортиқ ёнғин ўчоғини бартараф этишга муваффақ бўлган. Энг катта зарар Киевга етказилган, пойтахтнинг 13 жойида ёнғин чиққан. Айниқса, Киевнинг Святошинский туманида кўп қаватли турар жой биноси вайрон бўлган.

Маҳаллий вақт билан эрталабки соат 7:30 ҳолатига кўра, Киевда 9 киши ҳалок бўлган, яна 70 дан ортиқ киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Харкив мэри Игор Терехов шаҳарга 24 марта ҳужум қилинганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, 14 марта дронлар орқали, яна 10 марта эса ракеталар ёрдамида ҳужум амалга оширилган.

"Кўп қаватли уйлар, шаҳар поликлиникаси, таълим муассасаси, хусусий уй-жойлар, ишлаб чиқариш бинолари ва меҳмонхона мажмуаси зарар кўрган. Бир киши касалхонага ётқизилди," – дея маълум қилди Терехов.

Киев вилоятидаги Буча туманидаги беш қаватли турар жой бинолари, Запорожьеда эса турар жой ва маъмурий бинолар зарар кўрган.

Россия томони Киев, Харкив ва бошқа Украина шаҳарларига қилинган кенг қамровли ҳужумлар бўйича ҳозирча расмий муносабат билдирмади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада тунги ҳужумлар: Киев ва Харкив энг кўп зарар кўрди (видео)