date
views 257

Кўча супуриб юрган қиз қандай қилиб бир кунда юлдузга айланди?

Кўча супуриб юрган қиз қандай қилиб бир кунда юлдузга айланди?
Ҳаётимизда баъзида энг кутилмаган воқеалар содир бўлади ва бу барча учун катта сабоқ бўлиши мумкин. Яқинда шундай ҳолат Таиланднинг 28 ёшли фуқароси Ноппаджит Мин Сомбунсата билан ҳам содир бўлди. Бир неча ҳафта олдин у оддий бир ишчи эди, лекин биргина тасодифий видеодан кейин у нафақат ижтимоий тармоқларнинг юлдузига, балки машҳур косметик бренднинг ҳам расмий юзига айланди.

Бу қизиқ воқеанинг бошланиши россиялик кўча фотографи Семён Резчиковнинг Таиланд кўчаларида видео тасвирга олиш жараёнидан бошланди. У шаҳар кўчаларидан бирини супуриб юрган Минни кўриб қолди ва унинг табиий гўзаллиги ва ўзгача харизмаси туфайли қисқа видеони TikTokʼга жойлашга қарор қилди.

Бу кадрлар ижтимоий тармоқларда шу даражада машҳур бўлиб кетдики, миллионлаб одамлар қиз ҳақида қизиқиб қолди. Миннинг ўзи ҳам бундай ҳолат содир бўлишини тасаввур ҳам қилмаган эди. Унинг гўзал табиий қиёфаси ва самимий табассуми кўплаб моделлик агентликлари эътиборига тушди ва тез орада Минга янги таклифлар ёғилиб кела бошлади.

Кўча супурувчи ишидан бирданига моделликка сакраш у учун ўзига хос катта воқеага айланди. Миннинг янги карьерасидаги илк қадами эса Таиландда машҳур бўлган «Иблиснинг санъати» («Art of the Devil») фильмига бағишланган фотосессияда иштирок этишдан бошланди. Визажистлар унинг юзини қўрқинчли, аммо шу билан бирга жуда жозибали шаклга киритиб, уни яна бир бор ижтимоий тармоқларнинг асосий мавзусига айлантирди.

Фото: Дзен
Ҳозирги пайтда Мин бир нечта йирик брендлар билан ҳамкорлик қила бошлади ва Таиланднинг Nong Chatʼs Browit номли косметика брендининг янги юзига айланди. Унинг кутилмаган ва ажойиб ҳикояси дунёнинг турли бурчакларида минглаб одамларни руҳлантирмоқда ва ҳаётдаги ўзгаришлар энг кутилмаган ҳолатда ҳам содир бўлиши мумкинлигини исботлаб турибди.

«Ҳеч қачон ҳаётим бундай кескин ўзгариб кетади, деб ўйламагандим. Мен фақат ўзимнинг кундалик ишимни бажараётгандим, лекин энди менда ҳаётимда бутунлай янги йўлни синаб кўриш имконияти бор», — дейди Мин ўз интервьюларидан бирида.

Бу воқеа ижтимоий тармоқларнинг ва истеъдодли кўча фотографларининг қандай қилиб дунёга янги юлдузларни тақдим этишини яна бир бор кўрсатиб берди. Чиндан ҳам, ким билади — эҳтимол ҳозир кўчани супуриб ёки бир кичик кафеда хизмат қилиб юрган инсон бир кун келиб бутун дунёга танилган юлдузга айланиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кўча супуриб юрган қиз қандай қилиб бир кунда юлдузга айланди?