
Эрон жанубида жойлашган Бандар Аббос шаҳри яқинидаги Шаҳид-Ражаи портида кеча, 26 апрель куни жуда кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг Tasnim ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.
Сўнгги олинган маълумотларга кўра, мудҳиш ҳодиса туфайли қурбон бўлганлар сони 14 кишига етган. Шунингдек, портлаш натижасида жароҳат олганлар сони 750 нафардан ошиб кетган. Эрон ташқи ишлар вазирлиги ушбу рақамлар ҳали ҳам ортиши мумкинлиги ҳақида хавотир билан билдирмоқда.
Маълум қилинишича, портлаш кучлилиги шунчалик бўлганки, порт атрофидаги бир неча километр масофада жойлашган уй ва биноларнинг ойналари ҳам синиб кетган. Воқеа жойида қутқарув хизмати ва фавқулодда вазиятлар бўлинмалари ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Эрон ҳукумати портлашнинг сабабларини аниқлаш ва баёнот беришга ҳозирча шошилмаяпти. Бироқ денгиз орқали халқаро юк ташиш хавфини баҳолаш бўйича машҳур Ambrey хусусий компанияси ўз тахминларини билдириб ўтди. Унга кўра, портда ракета ёнилғиси учун мўлжалланган компонентларни сақлаган контейнерлар портлаган бўлиши мумкин.

Айни вақтда Эрон расмийлари портлаш сабабларини аниқлаш мақсадида тергов ишларини бошлаган. Терговчилар ҳодиса сабаблари борасида ҳали аниқ хулосага келишмаганини айтмоқда.
Ҳодиса юзасидан халқаро жамоатчилик ҳам ўз хавотирларини билдирмоқда. Кузатувчилар бу портлаш минтақа хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан хавотирда. Қўшимча маълумотлар тергов ҳаракатларидан кейин тақдим этилиши айтилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар