date
views 16

Лавров АҚШнинг санкцияларни бекор қилиш таклифлари ҳақидаги саволларга жавоб берди

Лавров АҚШнинг санкцияларни бекор қилиш таклифлари ҳақидаги саволларга жавоб берди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров CBS телеканалига берган интервьюсида АҚШ томонидан Россияга қарши жорий қилинган санкцияларни бекор қилиш борасида бирор аниқ таклиф келиб тушмаганини маълум қилди.

Лавровнинг сўзларига кўра, ОАВда тарқалган бу каби маълумотларга жиддий қараб бўлмайди. Чунки уларнинг ҳеч қандай аниқ ва расмий асоси мавжуд эмас.

«АҚШ бизга бизнес юритиш бўйича ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирганини очиқ-равшан маълум қилган. Биз эса ўзаро ҳурмат, тенглик ва манфаатлар мувозанати тамойиллари асосида шаклланган ҳар қандай бизнес таклифини кўриб чиқишга доимо тайёрмиз», — деди Лавров.

Шу билан бирга, вазир Америка компанияларининг Россия бозорига қайтиш имконияти уларнинг ўз хоҳиши ва қарорига боғлиқлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Bloomberg агентлиги АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Украина бўйича музокараларда Россияга қарши киритилган чекловларни юмшатишни кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди. Бироқ асосий санкцияларни бекор қилиш масаласи АҚШ Конгресси ва Европадаги иттифоқчи давлатлар розилигисиз амалга оширилиши мумкин эмаслиги таъкидланган.

Россия расмийлари эса мамлакат санкцияларни бекор қилишни сўраб мурожаат қилмаганини ва Ғарб томонининг қарорларига боғлиқ эмаслигини бир неча бор маълум қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лавров АҚШнинг санкцияларни бекор қилиш таклифлари ҳақидаги саволларга жавоб берди