date
views 63

Доналд Трамп: Украинага Қрим ва бошқа ҳудудларни қайтаришни талаб қилиш – мутлақо бемаънилик!

Доналд Трамп: Украинага Қрим ва бошқа ҳудудларни қайтаришни талаб қилиш – мутлақо бемаънилик!
АҚШ президенти Доналд Трамп Украинага Қрим ва бошқа ҳудудларни қайтариб бериш ҳақидаги талабларни абсурд деб атади. У бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида баёнот берди.

Америка раҳбари демократларга хайрихоҳ бўлган New York Times газетаси, айниқса, унинг Оқ уй бўйича бош мухбир Питер Бейкернинг сўнгги мақоласига шундай кескин муносабат билдирди. Мақолада «Трамп Оқ уйда ўтказган илк юз кунлик фаолияти давомида Москвага манфаат келтирувчи қарорларни қабул қилган» деган фикр илгари сурилганди.

«Россия ва Украина бўйича қандай битим имзоламайин, у қанчалик тарихий ва муваффақиятли бўлмасин, оғир даврларни бошдан кечираётган New York Times уни ҳар доим салбий жиҳатдан талқин қилади. Газетанинг ўта нохолис ва савияси паст мухбирларидан бири Питер Бейкер ўз раҳбарларининг буйруғини бажариб, Украина ўзининг барча ҳудудларини, шу жумладан, ҳатто Қримни ҳам қайтариб олиши кераклиги ҳақида ёзган. Бу мутлақо бемаъни талаб», – деди Трамп ўз баёнотида.

Маълумот учун, аввалроқ АҚШ раҳбари Россия ва Украина етакчиларини ҳарбий можарони зудлик билан ва доимий равишда тўхтатишга чақирганди. Кремль эса, Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан 8 майдан 11 майгача бир томонлама ўт очишни тўхтатишни эълон қилган.

Трампнинг мазкур сўзлари халқаро жамоатчилик томонидан катта эътибор билан кузатилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Доналд Трамп: Украинага Қрим ва бошқа ҳудудларни қайтаришни талаб қилиш – мутлақо бемаънилик!