
АҚШ президенти Доналд Трамп The Atlantic’ка берган интервюсида Signal мессенжерининг иккита чатида маълумотлар сизиб чиққани тўғрисидаги хабарларга изоҳ берди.
Нашрнинг ёзишича, Америка президенти ўз маъмурияти ходимларига махфий маълумотлар муҳокамасида мессенжердан фойдаланмасликни тавсия қилган.
«Балки шунчаки Signal’дан фойдаланмаслик керакдир, ок?», — дейди Доналд Трамп.
Шунингдек, АҚШ президенти Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет «эс-ҳушини йиғиб олишига» умид билдирди. ОАВ маълумотларига кўра, Ҳегсет АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳусийларга ҳужумини хотини, акаси ва адвокати бўлган чатда муҳокама қилган. Шу билан бирга, Оқ уй ушбу маълумотни рад этган.
The New York Times, CNN ва Reuters манбаларининг маълум қилишича, Пит Ҳегсет АҚШ зарбаларини ўз номзоди Конгрессда тасдиқланишидан олдин очилган Signal чатида муҳокама қилган. Маълумотларга кўра, суҳбат давомида унинг қариндошлари ва маслаҳатчилари ҳарбий самолётларнинг парвозларига оид жадваллар билан ҳам бўлишган.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Ҳегсет Оқ уйнинг юқори мартабали амалдорлари билан Signal чатида Ямандаги ҳусийларга қарши кампания тафсилотларини баҳам кўргани маълум бўлганди, улар орасида тасодифан The Atlantic журнали бош муҳаррири Жеффри Голдберг ҳам бўлган. Уни чатга АҚШ президентининг миллий мудофаа бўйича маслаҳатчиси Майкл Уолтц тасофидан қўшган. Чатда Америка расмийлари Яман ҳусийларига қарши ҳарбий операцияни мувофиқлаштирган.
Трамп ИнтервюсиSignal МессенжерАмерика ПрезидентиМахфий МаълумотларПентагон РаҳбариҲусийларга Ҳужум Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар