date
views 180

БМТ судьяси одам савдоси ва эксплуатацияда айбланиб қамалди

БМТ судьяси одам савдоси ва эксплуатацияда айбланиб қамалди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти таркибидаги судья Лидия Мугамбе одам савдоси ва мажбурий меҳнат билан боғлиқ жиноятларда айбдор деб топилди. Бу ҳақда Британиянинг нуфузли The Guardian нашри маълум қилди.

50 ёшли Мугамбе угандалик ёш аёлни ўз хонадонида хизматкор сифатида мажбурий равишда ишлатиб, болаларига қарашга мажбурлаган. У шу вақтда Оксфорд университетида ҳуқуқшунослик бўйича докторантурада таҳсил олаётган бўлган.

Жиноятлар ва суд қарори

Оксфорд қироллик суди ҳукмига кўра, Мугамбе қуйидаги жиноятларда айбдор деб топилди:
- Бошқа шахсни мажбурий меҳнатга жалб қилиш;
- Бошпана мақсадида кимнидир янглиштириш;
- Иш бўйича гувоҳни қўрқитиш.

Буюк Британия иммиграция қонунларини қасддан бузиш

“Сиз жабрланувчини тўлиқ мослаб олдингиз. Унинг ҳуқуқий билимсизлигидан фойдаланиб, ўз шахсий манфаатингиз учун ишлатдингиз”, — дейилади суд ҳужжатларида.

Суд Мугамбени 6 йилу 4 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Шунингдек, унга жабрланувчи билан тўғридан-тўғри ёки билвосита ҳар қандай мулоқот қилиш тақиқланди.

Жабрланувчининг вазияти

Прокурор Керолайн Хоги маълум қилишича, жабрланувчи бўлган аёл Буюк Британияда бошпана олган. У суддаги кўрсатмасида, ўзини хавфда ҳис қилгани учун Угандага қайтишдан қўрқишини айтган ва онасини энди ҳеч қачон кўрмаслиги мумкинлигини билдирган.

БМТдаги фаолият ва текширув

Расмий маълумотларга кўра, Лидия Мугамбе 2023 йил май ойида БМТ судьялари рўйхатига киритилган. Аммо ўша вақтга келиб, унга нисбатан тергов иши аллақачон бошланган бўлган.

Қизиғи шундаки, Британия полицияси унинг уйига ушбу тайинловдан 3 ой олдин келиб, сўров ўтказган. Демак, тайинлаш жараёнида бу ҳолат ё инобатга олинмаган ёки тегишли текширув ўтказилмаган бўлиши мумкин.

Судьянинг инсон ҳуқуқлари бўйича ютуқлари ҳам эслатилди

Ҳукмни ўқиб эшиттирган судья бу ишни “жуда ачинарли” деб баҳолади ва Мугамбенинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятини тан олди. Аммо шунга қарамай, унинг қилмиши қаттиқ жазога лойиқ, деб ҳисоблади.

Фаолияти давомида ҳуқуқ ва адолатни тарғиб қилган шахснинг ўзи шундай оғир жиноятларда айбдор деб топилиши жамоатчиликда катта резонанс уйғотмоқда.

Сиз нима деб ўйлайсиз — бундай ҳолатлар халқаро ташкилотларда кадр танлаш тизимига қайта назар ташлаш зарурлигини англатмайдими?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ судьяси одам савдоси ва эксплуатацияда айбланиб қамалди