
Швеция бош вазири Улф Кристерссон мигрантларнинг ўз юртларига қайтиши учун бериладиган ёрдам пулларини кескин оширишни режалаштираётганини маълум қилди.
Ҳукумат раҳбарига кўра, мигрантларнинг қайтиши учун молиявий кўмак миқдори ҳозирги 900 евродан 32 минг еврогача кўтарилиши мумкин.
«Миграция жараёни устидан назоратни кучайтириш биз учун ўта муҳим», дея таъкидлади Кристерссон.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатни тарк этишга молиявий рағбатни ошириш орқали бир қатор муаммолар ечимини топиш мумкин. Нашр қайд этишича, ҳозирги вақтда катталар учун ёрдам пули атиги 900 евродан иборат.
Кристерссоннинг фикрича, амалдаги молиявий ёрдам тизими кутилган натижани бермаган. Хусусан, 2023 йил давомида тақдим этилган 70 та аризадан фақат биттаси қаноатлантирилган. Шу сабабдан, Швеция ҳукумати 2026 йилнинг 1 январидан бошлаб бу ёрдам пулларини 3400 фоизга оширишни мақсад қилган.
«Биз асосан Дания тажрибасини қабул қилмоқдамиз. Ўз ватанига қайтиш истагида бўлган, шунингдек, Швецияда тўлиқ ҳаёт кечириш имкониятига эга эмаслигини ҳис қилаётган мигрантлар учун ёрдам миқдорини жиддий оширяпмиз», дея тушунтирди Швеция бош вазири.
Бироқ, Кристерссоннинг фикрига кўра, ушбу усул мамлакат аҳолисининг ҳаммасига ҳам маъқул келмаслиги мумкин.
«Бу усулнинг самараси ҳамма учун ҳам юқори бўлмаслиги эҳтимоли бор, лекин интеграция билан боғлиқ муаммоларимиз кўп. Агар мамлакатимизда қолишга қонуний асосга эга бўлган, аммо шведча ҳаёт тарзига кўникиб кета олмаган мигрантлар бор экан, улар ўз ватанига қайтиш ҳақида жиддий ўйлаб кўриши лозим», дея қўшимча қилди Кристерссон. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар