
Сўнгги тадқиқотларга кўра, 1965–1980 йиллар оралиғида туғилган ва «X авлод» деб номланадиган инсонлар дунё тарихида энг кўп муаммо ва иқтисодий синовларни бошдан кечирган авлод сифатида эътироф этилмоқда.
Х авлоди турли даврларда катта иқтисодий ва ижтимоий муаммоларга дуч келди. Улар, биринчи навбатда, 1990-йиллардаги оғир иқтисодий таназзулни, 2008 йилги жаҳон иқтисодий инқирозини, COVID-19 пандемияси билан боғлиқ бўлган иқтисодий қийинчиликларни ва рекорд даражадаги юқори инфляцияни бошдан ўтказишди.
Бундан ташқари, X авлодига ёш ва талабчан Z авлоди (зуерлар)ни тарбиялаш ва таъминлаш вазифаси ҳам тушди. Бу эса уларнинг аллақачон оғирлашган вазиятини янада чуқурлаштирмоқда.
Мутахассислар X авлодининг омадсизлиги қуйидаги асосий сабаблар билан далилланганини таъкидлайди:
1. Саломатлик билан боғлиқ муаммолар: X авлоди ҳозирда соғлиғи ва ҳаёт ташвишлари жиҳатидан энг юқори даражадаги муаммоларни бошдан кечирмоқда. Кўплаб соғлиқ муаммолари, руҳий стресс ва бошқа шу каби касалликлар ушбу авлод вакилларининг ҳаётида кўпайиб кетган.
2. Иқтисодий инқироз ва рецессия: Х авлоди нафақат бир, балки бир неча марта иқтисодий инқирозлар билан курашишга мажбур бўлди. Бу эса уларнинг яхши даромад топиши ва келажак учун етарлича маблағ тўплаш имкониятини кескин камайтирди. Кўпчиликда захира маблағ ёки кўчмас мулк жуда чекланган.
3. Z авлоди билан тўқнашув: Иш жойлари ва уйдаги ёш авлод — Z авлоди вакиллари (зуерлар) билан пайдо бўлган муносабатлардаги мураккабликлар ҳам Х авлодининг ҳаётини қийинлаштирмоқда. Зуерлар кўпинча ишлашдан қочади, катталар эса уларни тушунишда қийналмоқда.
Шундай қилиб, мутахассислар Х авлодини тарихдаги энг кўп муаммоларни енгиб ўтган авлод сифатида қайд этишмоқда. Бу авлод вакиллари ҳозирги пайтда ўз ҳаётлари ва фарзандлари келажаги учун янги йўлларни қидириб топишга мажбур бўлмоқдалар.
Иллюстрация: Игор Бастидас «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар