date
views 371

Ғарб етакчилари Путинга қандай жавоб қайтарди?

Ғарб етакчилари Путинга қандай жавоб қайтарди?
Путиннинг баёноти ярим тунда янграгани сабабли, унга муносабат энди билдирилмоқда.

Доналд Трамп ҳозирча сўнгги суткадаги воқеаларга энг умумий изоҳ бериш билан чекланди ва уларни Россия ва Украина учун «эҳтимолий буюк кун» деб атади.

«Ўйлаб кўринг, бу „қонли ҳаммом“ тугаса, неча юз минглаб одамлар ҳаёти сақлаб қолинади. Бу аввалгисидан анча яхши бўлган янги дунё бўлади. Мен бунга эришиш учун иккала томон билан ишлашда давом этаман», – деб ёзди у ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида.

Бироқ, Америка президентининг постидан уни нима умидлантиргани ҳақида аниқ хулоса чиқариб бўлмайди: Украина иттифоқчиларининг 30 кунлик сулҳ ҳақидаги қўшма талабими ёки Владимир Путиннинг оташкесимдан бош тортиш билан бирга тўғридан тўғри музокараларга қайтиш бўйича таклифми.

Франция президенти Владимир Путиннинг Москва ва Киев ўртасида тўғридан тўғри музокараларни қайта тиклаш таклифини «биринчи қадам, аммо етарли эмас» деб атади.

«Музокаралардан олдин ўт очишни сўзсиз тўхтатиш бўлмайди. Путин йўл қидирмоқда, лекин вақтдан ютмоқчи», – деди у журналистларга Полшанинг Пшемисл шаҳрида Киевдан уйга қайтаётганда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғарб етакчилари Путинга қандай жавоб қайтарди?