date
views 1 759

Германия соҳилида яна бир кит жасади топилди — мутахассислар ўлим сабабини аниқлаяпти

Германия соҳилида яна бир кит жасади топилди — мутахассислар ўлим сабабини аниқлаяпти
Германиянинг Шлезвиг-Голштайн федерал ерлари ҳудудидаги Санкт-Петер-Ординг соҳилида маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар учун ҳайратомуз, бироқ фожеали манзара намоён бўлди — ёрибукри китнинг жасади сув ёқасига чиқиб қолди. Бу сўнгги вақтда ушбу минтақада улкан денгиз сутэмизувчилари ўлими билан боғлиқ учинчи ҳолат бўлди.

10 метрлик букри кит — нима сабабдан нобуд бўлгани ҳозирча номаълум

Маълумотларга кўра, сўҳилдан топилган китнинг узунлиги тахминан 10 метр бўлиб, унинг ўлимига нималар сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас. Кит жасади махсус техника — экскаватор ёрдамида контейнерга юкланиб, утилизация қилиш учун тегишли марказга етказилган.

Ҳозирда ўлим сабабини аниқлаш ишлари Ҳанновер ветеринария институти мутахассислари томонидан олиб борилмоқда. Илк натижалар яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда.

Атлантика “меҳмонлари” — Шимолий денгизда янада кўп учраяптими?

Букри китлар асосан Шимолий Атлантика океанида яшайди, бироқ баъзи вақтларда улар Шимолий денгизга ҳам юз олади. 2024 йилнинг февраль ойида ҳам бундай ҳолатлар қайд этилган эди:

аввалига Зюлт оролида 14 метрли кашалот, кейинроқ Минзенер-Оог оролида ёшроқ ва озиб кетган букри кит жасади топилган.

Биринчиси сувдан чиқиб, ўз оғирлигини кўтаролмай ҳалок бўлган бўлса, иккинчисининг ўлимига ичак паразитлари сабаб бўлгани маълум қилинган.

Денгиз фауналари хавф остидами?

Мутаҳассислар бундай ҳолатларни табиий омиллар, йўлдан адашиш, ифлосланиш, овқатланишдаги муаммолар ва иқлим ўзгариши билан боғламоқда. Ҳар бир ҳолат алоҳида текширилади, бироқ тез-тез учраб туриши экологлар учун жиддий сигнал сифатида баҳоланмоқда.

Zamin.uz таҳририяти Германия соҳилларидаги бу каби ҳолатлар ортидан жамоатчилик ва табиат муҳофазаси ташкилотлари эътиборини янада кучайтиришни зарур деб ҳисоблайди. Денгиз ҳайвонлари ҳаёти инсониятнинг экологик масъулияти билан бевосита боғлиқ.

Фото: Bild
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия соҳилида яна бир кит жасади топилди — мутахассислар ўлим сабабини аниқлаяпти