Эрлинг Ҳоланд яна бир ноёб Ferrari сотиб олди: унинг автомобиллар коллекцияси янада ҳашаматли бўлди

1 дақиқа ўқиш29.8K
Эрлинг Ҳоланд яна бир ноёб Ferrari сотиб олди: унинг автомобиллар коллекцияси янада ҳашаматли бўлди
«Манчестер Сити»нинг юлдуз ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ўзининг ҳашаматли ва қимматбаҳо автомобиллар коллекциясини яна бир ноодатий суперкар билан тўлдирди. Норвегиялик футболчи бу сафар тахминан 320 минг фунт стерлинг (375 минг евро атрофида) қийматга эга бўлган ёрқин сариқ рангдаги Ferrari харид қилган.

Ҳоланднинг қимматбаҳо автомобилларга бўлган қизиқиши аввалдан маълум бўлиб, бу унга мухлислар ва оммавий ахборот воситалари томонидан алоҳида эътибор қаратилишининг сабабларидан бири ҳисобланади. Айни пайтда унинг шахсий гаражида Bugatti, Mercedes AMG ҳамда Rolls-Royce каби машҳур ва қимматбаҳо брендларнинг турли моделлари мавжуд. Эрлинг бу билан чекланмай, аввал ҳам Ferrari русумидаги автомобиль харид қилган эди. Фақат ўшанда у Ferrari 812 Superfast Blue моделига эгалик қиларди. Ушбу модел ҳали ҳам футболчининг автомобиллар коллекциясидан ўрин эгалламоқда.
Эрлинг Ҳоланд яна бир ноёб Ferrari сотиб олди: унинг автомобиллар коллекцияси янада ҳашаматли бўлди
Бу сафар футболчи янада ажойиб кўринишга эга бўлган сариқ Ferrari’ни ўз гаражига қўшган. Бу ноёб автомобил ўзининг дизайни ва кўриниш жиҳатидан ажралиб туради ва у коллекционерларнинг орзусидаги машиналардан бири сифатида эътироф этилади.

Ҳоланднинг профессионал фаолияти ҳақида гапирганда, у 2022 йилдан бери «Манчестер Сити» таркибида ажойиб натижалар қайд этиб келмоқда. Жорий мавсум давомида норвегиялик ҳужумчи жами 41 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 30 марта аниқ нишонга олган ва 4 марта голли узатма муаллифи бўлган. «Шаҳарликлар» билан шартномаси эса 2035 йилга қадар имзоланган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Эрлинг Ҳоланднинг бозор қиймати ҳозирги вақтда 200 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Шунингдек, аввалроқ футболчининг келажаги борасида «Барселона» ҳамда «Реал» Мадрид клублари ўртасида танлов қилгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Аммо ҳозирча у «Манчестер Сити» билан шартномага содиқ қолмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?