
Португалиянинг Портиман шаҳрида жойлашган тарихий Igreja Matriz de Portimao черкови ҳудудида юз берган нохуш ҳодиса маҳаллий ва халқаро жамоатчиликнинг эътиборини тортмоқда. Куни кеча XV асрга мансуб бўлган мазкур ибодатхона деворлари ёмғир ва намлик сабабли ёрилиб, бир қисми қулаб тушди.
Вайроналарни ўрганиш учун воқеа жойига келган мутахассислар кутилмаган топилмага дуч келишди — бузилган девор остида камида 12 нафар инсонга тегишли скелетлар аниқланди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, мазкур скелетлар XVI–XIX асрларга оид бўлиб, бу ҳудудда илгари мавжуд бўлган қабристонга мансуб бўлиши мумкин.
Қабристон тарихи: черков ичидаги дафн анъаналари
Археолог Рита Диаснинг сўзларига кўра, ўтмишда черковлар наfaқат ибодат жойи, балки дафн маросимлари учун ҳам фойдаланилган.
“Қабрлар бир-бирини ёпиб турган, яъни битта жойдан бир неча бор фойдаланилган. Бу ўша даврдаги санитария шароитлари ва жой танқислиги туфайли кенг тарқалган одат эди”, — дейди археолог.
Мазкур амалиёт 1869 йилда санитария талаблари асосида тўхтатилган. Шундан олти йил аввал, 1863 йилда Портиман шаҳрида махсус янги қабристон ташкил этилган.
Яна янги топилмалар кутилмоқда
Ҳозирда археологлар черков деворларидан топилган жасадлар ҳақида аниқ маълумот тўплаш устида иш олиб бормоқда. Улар скелетларнинг жинси, ёши ва ўлими эҳтимолий сабабларини ўрганишмоқда.
Портиман шаҳар ҳокимлиги ва маҳаллий тарихчилар ушбу черков атрофидан яна қўшимча суяк қолдиқлари чиқиб қолиши эҳтимолини рад этмаяпти.
Археологик ишлар доирасида деворларнинг янада мустаҳкамланиши, топилмалар эса тарихий ва илмий жиҳатдан ўрганилиб, эҳтимол музейга тақдим этилиши кутилмоқда.
Zamin.uz таҳририяти тарих ва археология соҳасидаги бундай қизиқарли янгиликларни ёритишда давом этади. Сиз ҳам шундай тарихий топилмалар ҳақида қандай фикрдaсиз? Улар ўтмиш ҳақидаги тасаввуримизни қандай ўзгартиради, деб ўйлайсиз?
ПортугалияПортиман шаҳриТарихий черковАрхеология тадқиқотлариСкелет топилмасиXV асрҚабристон тарихиИбодат жойиТопилмалар кутилмоқда Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар