07:24 / 25.11.2016
7 372

Араб медиаси табиат Исроилдан ўч олаётганига ишора қилди

Араб медиаси табиат Исроилдан ўч олаётганига ишора қилди

Араб ижтимоий тармоқларида сешанба кунидан бери давом этиб келаётган Исроилдаги ёнғинлар мавзуси кенг муҳокама қилинмоқда. The Jerusalem Post шу мавзуга тўхталиб ўтди, дейилади Кун нашрида.

Маълумотларга кўра, қуруқ ва кучли шамол Исроилнинг марказий ва шимолий қисми, шунингдек ғарбий қирғоқ бўйлаб ёнғинларнинг тез тарқалишига сабаб бўлди.

Жамоатчилик хавфсизлиги вазири Гилад Эрдан (Ликуд) пайшанба куни эрталаб ёнғинларнинг қасддан уюштирилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилгани ҳақида маълум қилган. Шу вақтнинг ўзида Таълим вазири Беннет (Байит Яҳудий) бу ишларни уюштирган одам яҳудий бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлаган.

Манбага кўра, шу кунларда араб ижтимоий тармоқларида "Tel_Aviv_IsBurning" (Тель-Авив ёнмоқда) хэштеги трендга айланган.

Энг кенг твитланган постлардан бири Абу-Даби полиция ходими томонидан ёзиб қолдирилган. Унда қуйидаги сўзлар ёзилган: "Исроил намозга чорловчи азонни тақиқлади ва шундан кейин олов ичида қолди".

Бундан ташқари, Миср, Иордания ва Форс кўрфази Амирликлари ижтимоий медиалари ҳам Исроилнинг азонни тақиқлашга доир баҳсли қонун лойиҳаси туфайли табиат ана шундай йўл билан ўч олаётганига ишора қилишди.

Шунингдек Қувайт Катта масжидининг имоми - шайх Мишарий Рашид Ал- Аъфасий ўзининг Twitter'даги саҳифасида ёнғинга "омад тилаб", кинояли изоҳ қолдирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Араб медиаси табиат Исроилдан ўч олаётганига ишора қилди