
Франция расмийлари Telegram асосчиси Павел Дуровнинг АҚШга чиқишига рухсат бермади. Бу ҳақда Politico нашри Париж прокуратураси баёнотига таяниб хабар берди. Қайд этилишича, қарор 12 май куни қабул қилинган ва унга асос сифатида “бундай сафар учун етарли ва зарур асос йўқлиги” кўрсатилган.
Дуров ушбу сафарни Америкадаги инвестиция фондлари билан музокаралар ўтказиш мақсадида режалаштирганини маълум қилганди. Аммо Франция ҳукумати унинг чиқишига расман тўсқинлик қилди.
Мазкур воқеа ортидан яна бир жиддий айблов юзага чиқди. 18 май куни Павел Дуров Тelegram’да қилган баёнотида Франция ташқи разведка хизмати — DGSE раҳбари Николя Лернер Париждаги Hotel de Crillon меҳмонхонасида уни шахсан учрашувга чақирганини айтди. Унга кўра, Лернер Telegram орқали Руминия сайловларидан олдин “консервативлар овозини ўчиришни” сўраган. Дуров бу талабни рад этганини билдирди.
Франция расмийлари эса бу даъволарни кескин инкор этмоқда. DGSE вакиллари расмий баёнотида таъкидлашича, улар Дуров билан фақат мессенжер орқали тарқатилаётган террорчилик ва болалар порнографиясига оид контентлар ҳақида суҳбатлашишган. Уларнинг айтишича, учрашувларда сайловларга таъсир ўтказиш ёки сензура қилиш ҳақида гап бўлмаган.
Айни вақтда Павел Дуров Францияда суд назоратида қолмоқда. У ҳукумат рухсатисиз мамлакатни тарк этиш ҳуқуқига эга эмас. Аввалроқ, 2025 йил баҳорида Франция ҳукумати унга вақтинча Дубайга сафар қилиш учун рухсат берганди.
Маълумот учун, Павел Дуров 2024 йил август ойида Парижда ушланган. Уга Telegram платформасида террорчилик тарғиботи ва болаларга нисбатан ман этиладиган контентни блокламаслик айбловлари қўйилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг таъкидлашича, мессенжер маъмурияти тизимли равишда давлат талабларини инкор қилиб келган.
Zamin.uz таҳририяти Telegram ва Павел Дуров атрофидаги воқеалар ривожини диққат билан кузатишда давом этади. Сиз бу вазиятда қайси тарафнинг ҳақлигини ўйлайсиз? Бу воқеалар мессенжерлар эркинлигига таҳдидми ёки хавфсизлик эҳтиёжимидан келиб чиқадими?
Франция РасмийлариПавел ДуровАҚШ ЧиқишиTelegram ТарғиботиСуд НазоратиМессенжер ОрқалиБолалар ПорнографиясиСайловларда ТаъсирХавфсизлик Эҳтиёжи Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар